Latest news

19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  3 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:32Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  8 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  2 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  13 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  1 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  3 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2

Аллегри: "ЕЧЛ зонасигача 4 очко қолди. Аммо бу кўп" News

Аллегри: "ЕЧЛ зонасигача 4 очко қолди. Аммо бу кўп"

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Верона"га фақатгина 1 гол урилганидан мамнун эмас.

Турин клуби бош мураббийи ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганида кийим алмаштириш хонасига кириб кетди.

"Қийин ўйин бўлишини билардик, чунки "Верона" жисмонан жуда кучли ва яхши маҳоратга эга футболчилари бор. Иккала жамоада ҳам голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди. Иккинчи бўлимни яхши бошладик. Ҳисобдаги фарқни оширишимиз мумкин эди, бироқ амалга ошира олмадик. Якунда ўзимизга керакли натижага эришдик.

Бироқ унчалик яхши ўйин кўрсатдик деб ўйламайман. Сўнгги 5 дақиқаликда биз олдинга ўтишимиз ва иккинчи голни уришимиз, босим уюштиришимиз керак эди. "Верона"га эса жарима майдончамизга тўпни ташлаб қўйса етарли бўларди. Агарда рақиблар ҳисобни тенглаштириб қўйганида ҳозир бошқача кайфиятда ўтирган бўлардим.

Майдонда 59 очко жамғардик. Ушбу ғалаба ортидан "Интер" ва айни дамда "Лацио" ҳамда "Милан" билан фарқни қисқартириб олдик. Яхши натижалар ўзимизга келиб олишимиз учун фойдали. Аммо қадам ва қадам олдинга ҳаракатланиш керак. Ҳозирги жадвалда биз ЕЧЛ зонасидан 4 очко узоқдамиз. Аммо бу кўп.

Такрорлайман, бундай шароитда бизга жуда қийин. Аммо йигитларга раҳмат, борини бермоқда", - деди Аллегри.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика