Алиссон фаолияти давомида биринчи марта қизил карточка олди
01 dec 2019 03:37
News
Алиссон фаолияти давомида биринчи марта қизил карточка олди
"Ливерпуль" ўз уйида "Брайтон"га қарши (2:1) Англия чемпионати 14-тур учрашувида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 76-дақиқасида мерсисайдликлар дарвозабони Алиссон Бекер жарима майдончаси ташқарисида қўл билан ўйнагани туфайли тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Энди голкипер АПЛ кейинги тури доирасидаги "Эвертон"га қарши дербини ўтказиб юборади. "Ливерпуль" клуби дарвозабонлари 2011 йилдан бери майдондан четлатилмаганди.
Таъкидлаш лозимки, бразилиялик дарвозабон фаолиятини бошлаганидан буён биринчи марта қизил карточка олди.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments