Алиссон АПЛнинг 10 йиллик рекордини янгилади
22 apr 2019 13:54
News
Алиссон АПЛнинг 10 йиллик рекордини янгилади
"Ливерпуль" посбони Алиссон Бекер "Кардифф Сити"га қарши АПЛнинг 35-тур учрашувида (2:0) дарвозасини "қуруқ" сақлашга муваффақ бўлди.
Бу бразилиялик учун жорий мавсум Англия чемпионатидаги 19-"қуруқ" баҳс бўлди. Шундай қилиб, Алиссон сўнгги 10 йил ичида Премьер-лиганинг 19та ўйинида дарвозасидан гол ўтказмаган биринчи посбон бўлди.
Сўнгги марта 2008-2009 мавсумда Эдвин ван дер Сар 19та ва ундан кўпроқ ўйинда дарвозасини "қуруқ" сақлашга муваффақ бўлган эди.
Алиссон 2018 йилнинг ёзида "Рома"дан "Ливерпуль"га ўтган эди.
Link :
Source : Championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments