Latest news

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  2 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  3 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  8 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  14 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Алишер Шоғуломов: "Тўғрисини айтсам, мавсум бошида Суперлига йўлланмасини мақсад қилган эдик..." News

Алишер Шоғуломов: "Тўғрисини айтсам, мавсум бошида Суперлига йўлланмасини мақсад қилган эдик..."

ПРО-Лига 17-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Алишер Шоғуломов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Алишер ака, бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз...
- Кўриб турганинглардек зўр ўйин бўлди. Майдон сифати жуда ажойиб, бунақа стадионда фақат футбол ўйнаш керак. Ўйинни ўзларинг кўрдинглар, жуда қизиқарли учрашув ўтказдик. Бизда 10 тага яқин қулай имконият бўлди. Афсуски бу имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмадик. Айниқса бугун ёшларимизда, Диёрда, Талгатда 3-4 та қулай вазият юзага келди. Бу вазиятларда ёш ўйинчиларнинг даражаси етишмади. Лекин ўйиндаги устунлик яққол биз томонда бўлди. Хурсанд қиладиган томони, жамоамиз футбол ўйнамоқда. Биз талаб қилган услубни улар мана эндига келиб амалга оширишмоқда.

- "Истиқлол"-"Оқ-тепа" учрашуви доим қизиқарли кечган. Жамоангиз бошқа рақиблар билан шу тарзда ўйнайдими?

- Биз ҳар бир жамоага қарши юз фоиз тайёргарлик кўрган холда ютиш учун майдонга чиқамиз. Лекин айтиб ўтанимдек, ёш футболчиларга тажриба етишмаяпти. Асосан жамоани кейинги мавсумга тайёрламоқдамиз. Бизда эндигина академиядан чиққан 16-17 ёшли футболчилар ўйнамоқда. Бугун ҳам асосий таркибда 4 та ёш футболчи майдонга тушди. Бу бизнинг ютуғимиз деб ўйлайман. Бу йилги мақсадимиз ПРО-Лигада қолиш. Кейинги йили ҳам яхши футболчиларни жалб этганмиз.

- Алишер ака, тўғри таъкидладингиз, чиндан ҳам бу йилги мавсумда "Оқ-тепа" таркибида ёш футболчилар ҳаракат қилмоқда. Жамоа жорий мавсумда бир қатор янги номларни кашф этди. Жамоангиз таркибидаги қайси футболчиларни турли ёшдаги терма жамоаларимизга тавсия этган бўлардингиз?

- Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси йиғинига 3 нафар футболчимиз жалб этилган. Шулардан бири, Жавоҳир асосий таркибимизда ўйнаб келар эди. Бугун у шу сабали "Истиқлол"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Мен терма жамоаларимизга ҳамма ўйинчиларимизни тавсия этавераман, лекин терма жамоа мураббийлари мос футболчиларни ўзлари яхшироқ кўра олишади. Диёр билан Талгат ўзи биринчи йили катта футболда ўйнамоқда. Уларни кейинги йилга U-21, U-23 терма жамоаларига тавсия қиламиз.

- Жорий мавсумда "Оқ-тепа" жамоаси олдидаги вазифа қай даражада уддаланди деб ўйлайсиз?

- Тўғрисини айтсам, мавсум бошида Суперлига йўлланмасини мақсад қилган эдик, айрим сабабларга кўра бу вазифа амалга ошмай қолди. Пандемия битта бизга эмас, кўплаб жамоаларга таъсир қилди.Биз таркибга жалб этиш борасида келишган футболчилар билан молиявий имкониятларга кўра биз кўтара олмайдиган холатга келиб қолдик.Шу сабабдан 6 нафар футболчимизни Суперлигага ижарага берганмиз. Билганинглардек, Ибрагим Томива, Максимилян Фомин, Савелий Абрамов каби футболчилар ўз ўйинларини намойиш этмоқдалар. Шундан келиб чиққан холда биз жамоани кейинги мавсумга муносиб тайёрлашни лозим топдик. Терма жамоаларимизга қанча кўп футболчиларимиз жалб этилса, биз бундан фақат хурсанд бўламиз.

- Агар имконият туғилса, "Истиқлол"дан қайси футболчиларни жамоангизга таклиф этган бўлардингиз?

- Тўғрисини айтам, "Истиқлол" таркибида биз ўйлаган, жамоамиз таркибига қўшиб олишни истаган футболчи бўлмаса керак. Билмадим, агар шундай имконият туғилса Риза Айвазовни таркибимизга жалб этган бўлардик.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика