Latest news

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  10 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  23 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Алишер Шоғуломов: “Бир текисда ўйнай олмаётганимизга қайсидир маънода тақвим сабабчи. Лекин...” News

Алишер Шоғуломов: “Бир текисда ўйнай олмаётганимизга қайсидир маънода тақвим сабабчи. Лекин...”

Про лига 18-туридан ўрин олган “Хоразм” – “Оқ-тепа”(0:1) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа раҳбари Алишер Шоғуломов фикрларини билдириб ўтди.

“Қизиқарли учрашув бўлди. Устунлик яққол жамоамиз томонида эди. Футболчилар олдига қўйилган вазифани бажаришди. Тўғри футбол ўйнашга ҳаракат қилдик. Бу ўйинда академиямиздан чиққан яна бир ёш футболчи асосий таркибда дебютини ўтказди. Дебютини нишонлаган ҳар бир футболчи биз учун фахр, ўзига ҳос байрам ҳисобланади. Яхши таассурот қолдирди, голли пас берди. Икки баробар хурсандмиз.

Бир текисда ўйнай олмаётганимизга қайсидир маънода тақвим сабабчи. Лекин барча жамоалар бир хил тақвимда ҳаракат қилди. Ҳозир гапирсам баҳона қилгандек бўлиб қоламан. Мавсум ўртасида молиявий сабабларга кўра еттита футболчимизни Суперлига клубларига ижарага берганмиз. Бу йилги асосий мақсадимиз ёш футболчиларга имкон берган ҳолда кейинги мавсумга жамоани шакллантириш эди.

Жорий йилги Про лига баҳслари қизиқарли ўтмоқда. Айниқса юқори тўртлик жамоалари билан ўйинлар шиддатли кечди. Қуйи тўртликда ҳам кураш қизғин кечмоқда. “Хоразм” ҳам яхши жамоа, бизга бегона бўлмаган мураббий ишламоқда. Александр Ежовни кейиги мавсум жамоамизга қайтаришимиз керак”,- дейди Алишер Шоғуломов.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика