Latest news

12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  0 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  1 10:53ХХI асрнинг энг яхши африкалик футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  5 10:20«Adidas» Аргентина терма жамоаси билан ҳамкорликнинг 50 йиллиги шарафига махсус форма тақдим этди  1 09:47«Барселона» афсонаси Месси нима сабабдан Роналдудан кучли эканлигини тушунтириб берди  26 09:11Косово футболчилари Руминия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасига бир уюм чиқинди ташлаб кетишди  11 08:30Салоҳ ёшлигида кимга ўхшашни орзу қилганини айтди  0 07:56Родри «Ман Сити»ни тарк этса, қайси жамоага бориши маълум  7 02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  4 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  2 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0

Алишер Никимбаев "Турғунбоев иши" ҳақида ўз фикрини билдирди News

Алишер Никимбаев "Турғунбоев иши" ҳақида ўз фикрини билдирди

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида Азизбек Турғунбоев иши борасида ўз фикрларини ёзиб қолдирди.


Демак Турғунбоев иши кўриб чиқилди, қарор қабул қилинди. Якунлар мана бундай:
1. Футболчи дисквалификация қилинди
2. Унинг иккала клуб билан шартномалари бекор қилинди
3. Иккала клуб вакиллари ва "Навбаҳор" собиқ устози Илҳом Мўминжонов дисквалификация қилинди
Қарорга у қадар тўхталиб ўтирмаймиз ва шунчаки бу ишда ким ютганию, ким ютқазганини айтиб ўтамиз.


ҒОЛИБЛАР
1. "Навбаҳор". Намаган клуби ўтган йил ўз футболчиси учун курашда ютқазганди, аммо "Пахтакор" билан музокара ўтказмасдан бошқа йўлларни ишга солди (ЎФА сайтига кўра, Турғунбоев 3 декабрь куни "Навбаҳор" томонидан босим бўлганини айтган) ва "Пахтакор" билан тузилган шартномани бекор қилдира олди. Энди дисквалификация муддати тугагач "Навбаҳор" катта эҳтимол билан Турғунбоев билан янги шартнома тузади. "Пахтакор"га ҳеч қандай товон пули тўламайди.
2. Турғунбоев. Ҳа, у дисквалификация қилинди. Аммо иккита жамоа билан шартнома тузгач жазоланмай қолмаслиги мумкин эмасди. Дисквалификация 9 июль куни тугайди, бу эса 6 ойдан камроқ. Агар Турғунбоев иштирок этган сўнгги расмий ўйиндан (21 январь куни Осиё Кубогида Австралияга қарши) бошлаб ҳисобласак ҳам 6 ой бўлмаяпти. У "Пахтакор" билан шартномасини айнан Осиё Кубогидан сўнг бекор қилишни истади ва "Навбаҳор" билан йиғинга Қримга кетди. Турғунбоев белгиланганидан камроқ дисквалификация олгани унинг омади.



ЮТҚАЗГАНЛАР
1. "Пахтакор".
Тошкент клуби қонуний равишда шартнома тузган, ЎФА ва ОФК томонидан рўйхатдан ўтказган футболчисидан айрилди. Бундан ташқари шартнома энди бекор қилинди ва футболчи ҳеч қандай товон пулисиз бошқа клубга кетиши мумкин.

Футболчи 3 декабрь куни ПФЛ/ЎФАга ариза билан мурожаат қилган ва "Навбаҳор" томонидан босим бўлаётганини айтган ҳамда "Пахтакор"да ўйнаш истаги борлигини маълум қилган (ҳар ҳолда ЎФА сайтида шундай ёзилган). Аммо икки ой ичида босим камаймаган шекилли ва футболчи шартномани бузиш даражасигача борган. Энди ким ЎФАнинг ҳимоя қиламиз деган гапларига ишонади? Турғунбоев мурожаат қилганди, барчаси нима билан тугади?, - деб ёзади Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика