Latest news

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

Алишер Никимбаев: "Максим Шацких бир ҳафта ичида Бангладеш, "Реал Мадрид" ва БААга қарши майдонга тушганди" News

Алишер Никимбаев: "Максим Шацких бир ҳафта ичида Бангладеш, "Реал Мадрид" ва БААга қарши майдонга тушганди"

Кеча мухлислар эътиборига ҳавола этилган “Тезкор Студия”нинг навбатдаги сонида Максим Шацких ва Виталий Денисов, Алишер Никимбаевлар меҳмон бўлишди.

Қизиқарли кечган жонли эфир давомида Алишер Никимбаев 1999 йил Ўзбекистон терма жамоаси ва “Динамо Киев” орасида қийин вазиятга тушиб қолган Шацких ҳақида фикрини билдирди.

“Адашмасам 1999 йилнинг охирлари эди. Ўзбекистон терма жамоаси БААдаги Осиё кубогига саралаш баҳсларида, киевликлар эса Чемпионлар Лигасида иштирок этаётганди. Шацких термага ихтиёрига етиб келган ва Бангладеш билан ўйинда гол урганди. Ушбу ўйиндан сўнг эса дарҳол самолётда Киевга учиб кетганди. Терма жамоа аъзолари билан бирга Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Динамо Киев” - “Реал Мадрид” жамоалари ўртасидаги ўйинни телевизорда жонли томоша қилгандик. Максим ўша ўйинда майдонга тушган ва яна Абу-Дабига қайтиб келганди. БАА билан ҳал қилувчи ўйинда айнан Шацких гол урган ва ўшанда биз қитъа кубогига йўлланмани қўлга киритгандик”,- деб эслади Алишер Никимбаев.

Маълумот учун, 1999 йил Бангладеш билан ўйин 21 ноябрда, "Динамо Киев" - "Реал Мадрид" учрашуви 24 ноябрь куни Киевда бўлиб ўтган, БААга қарши баҳс эса 27 ноябрь куни ўтказилганди.


Қуйида кечаги "Тезкор студия"ни томоша қилиш мумкин: 


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика