Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Алишер Маҳмудов: "Машъал" билан шартнома тузмагандим" News

Алишер Маҳмудов: "Машъал" билан шартнома тузмагандим"

Сўнгги кунларда жамоамиз ярим ҳимоячиси Алишер Маҳмудов билан боғлиқ турли хил маълумотлар тарқатилди.
Кеча эса уни муборакликлар билан шартнома имзолаганлиги ҳақида хабар берилди. Аслини олганда эса бу каби маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Маҳмудов чинданам жамоасини алмаштириш борасидага масалани кўриб чиққанди. Лекин, якунда "Навбаҳор"да қолишга қарор қилганди.

Футболчини ўзи рўй берган воқеаларга қуйидагича изоҳ берди: - Ўтган ҳафтада Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан оғзаки келишувга эришгандик. Шундан келиб чиққан ҳолда муборакликлар сафига қўшилишга чоғлангандим. Лекин, мухлисларни жамоадан кетишимга муносабати ва клуб раҳбарияти билан олиб борилган музокаралардан кейин “Навбаҳор”да қолишга қарор қилдим. Шу сабабдан сайтларда Маҳмудов “Машъал” билан шартнома тузди ва муборакликлар машғулотида қатнашди деган гап-сўзларда ҳеч қандай асос йўқ. Фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор”да қолишимни ёқлаб чиққан жамоамиз мухлисларига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтишни истардим. Янги мавсумда ишқибозларимиз ва мураббийлар ишончини оқлаш учун бор куч ва маҳоратимни ишга солишга ваъда бераман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика