Latest news

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Алишер Латипов: "Мавсум олдидан кучли бешлик вазифаси қўйилганди" News

Алишер Латипов: "Мавсум олдидан кучли бешлик вазифаси қўйилганди"

Про-лиганинг 16-тури доирасида "Шўртан" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Юниред" бош мураббийи Алишер Латипов ўз фикрларини билдирди.

- Барча гувоҳи бўлганидек, ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказдик. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Лекин бунинг иложиси бўлмади. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Бу ўйинни эсдан чиқарамиз, барчасини яхши тахлил қилиб, "Машъал" билан ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

- Биринчи голга фикрингиз. Тўпга биринчи бўлиб ким улгуриши керак эди: дарвозабон ёки ҳимоячи?

- Бу ерда фақатгина дарвозабонда эмас, ҳимоячиларда ҳам хато бор эди. Хато кетма-кет кетди ва шу сабабли гол урилди.

- Тезкор голдан кейин жамоадагилар ўзларини йўқотиб қўйишмадими?

- Йўқ, имкониятлар бўлди. Бугун омад ҳам биз томонда бўлмади. 

- Бугун урилган голларнинг барчаси чап қанотдан ўтказиб юборилди. Нималарнидир ўзгартиришни ўйламадингизми?

- Ўйлаб кўрдик, лекин ҳозирги ҳолатимизда бунинг имконияти бўлмади. Чунки бир қанча футболчиларимиз жароҳатда. 

- Белгиланган пенальтида дарвозабонга қандай эътирозингиз бор?

- Эътироз йўқ. Дарвозабон ҳам ҳаракат қилди. Барча голларни ўнг томондан ўтказиб юбордик.

- Мавсум бошидаги мақсад ва вазифа қандай эди ва жамоа буни бажаряптими?

- Мақсад бор эди - кучли бешликка кириш вазифаси қўйилганди. Ҳаракат қиламиз, буёғи футбол. Қўлимиздан келганини қиламиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика