Latest news

00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  0 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3 21:54Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"  0 21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  2 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  1 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  12 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  1 20:25Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди  21 20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  62

Алишер Жалилов: "АГМК фаолиятимдаги энг ёмон ўтиш. Қосимов мени ажаблантирмади" News

Алишер Жалилов: "АГМК фаолиятимдаги энг ёмон ўтиш. Қосимов мени ажаблантирмади"

Ўтган мавсумда АГМКда тўп тепган тожикистонлик ярим ҳимоячи Алишер Жалилов яқинда собиқ жамоаси "Истиқлол"га қайтди.

Гарчи унга Суперлига жамоаларидан таклифлар, қизиқишлар бўлганига қарамай футболчи қарорини ўзгартирмади. Алишер Жалиловнинг ўзи фикрларимизни тасдиқлаган ҳолда яна бир нечта саволларимизга жавоб берди. 


- АГМКдан кетиш режаси аввалдан бор эдими? Кутилмаган десак бўладими? Клубда ким қўллаб-қувватлади?

- Йўқ, тўғрисини айтсам АГМКга ўтганимда "Истиқлол"га қайтишни истаган эдим. Бу ҳақида ёздан бери ўйлап келяпман. Лекин Баҳодир Мирзаевнинг қўллаб-қувватлаши туфайли жамоада тўп тепишни ва машғулотларни давом эттирдим. Январь ойидаги йиғин олдидан ҳам АГМКни тарк этмоқчи эканлигимни билдиргандим, дея оламан. 

- Бу жамоада ўйнаш ўсиш бўлдими ёки пасайиш?

- АГМКда ишлаш фаолиятимдаги энг ёмон ўтиш сифатида тарихда қолди. 

- Миржалол Қосимовнинг ўзига ҳослиги нимада эди? Ажаблантирган жиҳатни сездингизми?

- Миржалол Қосимов мени ҳеч қандай ажаблантирмади. Келинг шу саволнинг жавобини изоҳсиз қолдирайлик. 

- "Истиқлол"га қараганда индивидуал маҳоратингизни кўрсатиш Олмалиқда бир мунча қийин кечгани нима билан боғлиқ? 

- "Истиқлол"да ҳамма жамоа учун ўйнайди. Кўпроқ жамоавий ўйинга эга бўлардим. АГМКдаги йигитлар мени яхши қабул қилишди. Улар билан бирга ўйнаш, машғулотларда иштирок этиш менга манзур келди. Ҳаммаси учун дўстларимга раҳмат. Ўйинимга келсак, АГМКда мураббий менга ишонмади. Ҳаркатларим ўхшамади. "Истиқлол"дагилар эса ҳамма ўйинимни билади. Бу клубда кўп нарсаларга эришганман. Тезроқ қайтишни истадим. Клуб президенти Шоҳруҳ Саидзоданинг таклифидан сўнг заррача ҳам ўйлаб ўтирмадим.  

- Тожикистон чемпионатида ўз даражангизни кўрсатиб бўлгансиз. Балки янада олдинга интилишингиз керак эмасмиди?

-  Буни ортга ташланган қадам демайман. Биз ОЧЛда ўйнаймиз, ўз мақсадларимиз бор. Жамоага янги мураббий Игорь Черевченко келди. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. 

- "Бунёдкор" сизни ўз сафида кўришни истаган экан. Бу трансфер нима учун амалга ошмади?

- Мен ўз қароримни қабул қилиб бўлган эдим. Чемпионлар Лигасида ўйнаш истаги кучлилик қилди. "Бунёдкор"дан қизиқиш бўлгани рост. 

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика