Latest news

19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:0 (матнли трансляция)  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  10 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  121 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  7

Алиризо Мансуриан: "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман" News

Алиризо Мансуриан: "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нафт Теҳрон" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Алиризо Мансуриан иштирок этди.
"Бугун жуда яхши ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатишди. "Нафт" жамоаси ёш футболчилардан иборат. Ўйиндаги ўтказиб юборилган илк гол бизга сюрприз бўлди. Анчагача ўзимизга кела олмадик. Рақиб 10 киши бўлиб қолганидан сўнг ғалаба қозониб кетишимиз мумкин эди. Аммо "Пахтакор" аксинча камчилик бўлиб ютиб кетди. Шу боис рақибни ғалаба билан табриклайман. Энди бу учрашувни унутамиз ва кейинги "Ал Айн"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз", - деб гап бошлади Алиризо Мансуриан.

- "Пахтакор" 10 киши бўлиб қолганида тезроқ ўйнасанглар бўларди. Нима учун бундай қилмадинглар, ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати шунчалик пастми?
- Биз ёмон ўйнамадик. Ўйинни назорат қилдик. Шогирдларим жисмоний томонлама яхши ҳаракат қилишди. Рақиб сафида 2-рақамдаги футболчини алоҳида таъкидлаб ўтаман. У бизга ҳужум қилишда кўп бор халал берди.

- Об-ҳавонинг совуқлиги ўйинга таъсир қилмадими?
- Йўқ, йўқ. Теҳронда ҳозир ҳаво ҳарорати 0 даража. Бу ерга келишимиздан олдин қор ёғишини ҳам билардик. Ўзбекистон бизда яхши таассурот қолдирди.

- Яқинда Марказий Осиё ташкилоти ташкил этилди. Бу борада фикрларингиз.

- Бу минтақада Эрон ва Ўзбекистон энг етакчи жамоалари ҳисобланади. Биз Ўзбекистондан, сизлар Эрондан кўп нарса ўрганишинглар мумкин. Ўз вақтида Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейрушга ёрдам берганман. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоасининг барча ўйинларини кўриб чиққандим. Бу жуда кучли жамоа.

- Бугун фақат Леандро Падовани тушди. Яна икки нафар легионер нима учун қайдномадан ҳам жой оллмади.

- Жамоамиз сафида Эрон миллий терма жамоасининг 4 нафар ва олимпия терма жамоасининг 5 нафар аъзоси бор. Биздаги легионерлар маҳаллий футболчилардан икки калла устун бўлиши керак. Бугун ёшларни майдонга тушириб уларга халқаро ўйинда тажриба тўплаш имконини яратиб бердим. Аммо камерунлик ва голландиялик футболчига кейинги ўйинларда имкон берамиз албатта.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика