Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"
11 oct 2024 01:28
News
Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"
- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Бугун тенг ўйин бўлди деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам вазиятлар яратди. Қизил карточкага қадар устунлик биз тарафда эди, аммо четлатиш ўйинни ўзгартириб юборди. Пенальти 100% бор эди ва биз ҳатто ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Баъзи бир ўзбек футболчилари орада фарқ бор эканлиги ҳақида айтишди. Ҳурмат сақлаган ҳолда айта оламанки, жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта тафовут бор. Биз Ўзбекистонга уч очко учун келгандик, аммо якунда бир очкони қўлга кирита олдик. Биз бундан мамнунмиз.
- Гуруҳдаги вазият ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?
- Биз гуруҳдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, аммо Қирғизистон ва КХДР каби терма жамоалар ҳам етарлича қаршилик кўрсата олишмоқда. Гуруҳимиз етарлича кучли. Осиёда футбол ўсиб бормоқда. Ким кўп очко йиға олса, мундиалга йўл олади.
- Қатарга қарши учрашув қаерда ўтказилгани сизлар учун қулайроқ?
- Бизга ҳеч қандай фарқи йўқ, аммо ўйин расман БААда ўтказилади.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments