Latest news

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  34 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  171 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Алиризо Жаҳонбахш: "Гонгконгга 23 соат учдик ва машғулот ўтказа олмадик. Терма жамоадаги вазият кулгили" News

Алиризо Жаҳонбахш: "Гонгконгга 23 соат учдик ва машғулот ўтказа олмадик. Терма жамоадаги вазият кулгили"

Эрон терма жамоаси футболчиси Алиризо Жаҳонбахш ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Осиё Миллатлар Кубогидан сўнг, бизни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдира олмадим. Буни ҳозир амалга оширмоқчиман. Миллат масаласида гап кетганда, биринчи навбатда терма жамоага эътибор қаратиш керак. Биз расмий ўйинга машғулотсиз бордик, чунки бизда парвоз шароити ёмон эди ва Гонгконгга 23 соат учдик. Ҳеч нарса режалаштирилмаганди. Йигитлар Европадан келиб, соатлаб учишди. Ўйинга 48 соат қолганида Гонконгга жуда чарчаган ҳолда етиб келдик, шунга қарамай, ғалаба қозона олдик. Бизга бу даражада ўйнаш қулай эмас.

Вазият кулгили! Мен осиёлик дўстларим билан барча мамлакатларда махсус рейслар борлиги ҳақида гаплашдим. Футбол жуда муҳим ва инсонлар ҳаётига бевосита таъсир қилади. Расмийлар терма жамоани қўллаб-қувватлаши керак. Кейинги босқич анча қийин ўтади ва биз ўйинларга бу тарзда машғулотсиз бора олмаймиз ёки 23 соат йўлда бўла олмаймиз. Эртага бизни жуда қийин ўйин кутиб турибди ва Ўзбекистон бу бир неча ой ичида жуда яхши ўйин кўрсатди. Афсуски, биринчи тўқнашувда дуранг қайд этилди, аммо футболчилар бўлажак баҳсга тайёр. Мухлислардан бизни қўллаб-қувватлашини истайман. Ҳайит байрамида томошабинларнинг стадионда бўлиши жуда ёқимли бўлади. Умид қиламанки, яхши натижа билан кейинги босқичга йўл оламиз", — деди эронлик футболчи.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика