Latest news

15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  0 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  3 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  3 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  16 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  21

Алиризо Фағони Ўзбекистон учун қанчалик омадли ҳакам? News

Алиризо Фағони Ўзбекистон учун қанчалик омадли ҳакам?

Эртага ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу ўйинни эронлик Алиризо Фағони бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Биз Ўзбекистон терма жамоалари ва клублари иштирокидаги мана шу ҳакам бошқарган ўйинларни эслашга қарор қилдик.

2010 йил Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этганди. Алексей Евстафеев бошчилигидаги жамоанинг 3та ўйинида Фағони бош ҳакам бўлган. Гуруҳ босқичидан ўрин олган Индонезия (3:0) ва Тожикистон (8:1) ўйинларида вакилларимиз йирик ҳисобларда ютишган. Финалда эса Ўзбекистон КХДР ўсмирларига 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишган. Ўша ўйинда ҳакам Сардор Раҳмонов ва Аббос Махсталиевга қизил карточка кўрсатган эди.

Лондондаги Олимпиада ўйинларига саралаш баҳсларида Ўзбекистон плей-оффда Сурияга қарши ўйнаганди. Вакилларимизнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйинда Фағони ҳакамлик қилган эди.

2011 йил ЖЧ-2014 саралаши доирасида КХДР - Ўзбекистон учрашувида ҳам айнан эронлик мана шу ҳакам ишлган экан. Ўша ўйинда Александр Гейнрихнинг урган голи Ўзбекистонга сафарда ғалаба келтирган эди - 1:0.

Фағони бошқарган яна бир ўйин 2014 йил ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалида кузатилган. Александр Мочинов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоамиз Сурияга қарши майдонга тушган ва кучли ёмғир остида ўтган баҳсда 2:5 ҳисобида ютқазиб қўйишганди.

Эронлик ҳакам "Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги иккита ўйинини бошқарган. 2013 йил гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Тошкентда "Поханг Стилерс" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашганди. 2015 йилнинг февраль ойида Тошкентда "Ал Жазира" билан плей-офф учрашуви ўтказилганди. Ўша ўйин "Бунёдкор"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди.



Ўзбекистон - КХДР
12 ноябрь 2015 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:00
Бош ҳакам:
Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Ризо Сухандон, Муҳаммадризо Мансури (иккиси Эрон)
Захира ҳаками: Мовуд Бонядифард (Эрон).
Назоратчи: Салим Сайид Алсувайди (БАА).
Комиссар: Салмон Муҳаммад Намшан (Саудия Арабистони).


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика