Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Алиризо Фағони: "Финал ҳақида гапиришга ҳали эрта" News

Алиризо Фағони: "Финал ҳақида гапиришга ҳали эрта"

Эронлик ФИФА рефериси Алиризо Фағони жаҳон чемпионати ўйинларини бошқаришдан олам-олам таассурот олаётганини айтиб ўтди.

Бу ҳакам учун айниқса ЖЧ-2018нинг 1/8 финалидан ўрин олган Аргентина - Франция баҳси жуда муҳим бўлди. Хабарингиз бор, бунда французлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди ва эронлик ҳакам ўйинни яхши бошқарди.

Фағони журналистларнинг "Финални бошқаришга тайёрмисиз?" саволига шундай жавоб қайтарди:

"Жаҳон чемпионатида яхши ҳакамлар кўп ва финални бошқариш учун ҳаммада имконият бор. Агар мендан ФИФА финални бошқаришимни сўраса бунга албатта лаббай деб жавоб бераман. Лекин бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Мен ўйиндан ўйинга ўзимни энг яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қиляпман".

Маълумот учун, Алиризо Фағони 1978 йилда туғилган ва 2008 йилдан бери ФИФА рефериси ҳисобланади. У 2014 йил ОЧЛ финали, 2015 йил Осиё Кубоги финали, 2015 йил клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали ва 2016 йил Олимпиада ўйинлари финалини бошқарган.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика