Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Алибобо Раҳматуллаев Озарбойжон клубига ўтди News

Алибобо Раҳматуллаев Озарбойжон клубига ўтди

Давралар оралиғида "Навбаҳор" таркибига қўшилган маҳоратли ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаев мавсумни жамоамиз сафида якунлаши кутилганди.

Аммо, футболчи фаолиятини Озарбайжоннинг "Раван" клубида давом эттирадиган бўлди. Раҳматуллаев билан шартнома имзоланаётганида футболчига хориждан яхшироқ таклиф тушса уни ҳеч бир муаммосиз қўйиб юбориш борасида келишиб олинганди. Орадан маълум вақт ўтгач, Алибобога Озарбайжоннинг “Раван” клубидан таклиф тушди. Шу сабабли, ярим ҳимоячи бир неча кун олдин Озарбайжонга йўл олганди. Бир неча кун давомида “Раван” машғулотларида қатнашган ҳамюртимизнинг ҳаракатлари мураббийларга ва клуб раҳбаритига манзур бўлгач, Раҳматуллаевга шартнома таклиф қилишди. Шундан сўнг Алибобо клубимизга бу борада мурожаат қилди. Ўзаро келишган ҳолда шартнома бекор қилинди. 

Иккинчи давра арафасида жамоамиз аъзосига айланган Алибобо Раҳматуллаев қисқа вақт оралиғида "Навбаҳор" таркибида учта ўйинда майдонга тушганди. "Нефтчи"га қарши ўтган “дерби” учрашувида эса Улуғбек Бақоев урган голга ассистентлик қилганди. Биринчи даврани "Бухоро" таркибида ўтказган футболчи ушбу мавсумида умумий ҳисобда олий лигада саккизта ўйинда иштирок этган. Алибобога янги клуби сафида омад ёр бўлишини тилаган ҳолда унинг фаолиятига улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Бокунинг "Раван" клуби ҳақида қисқача маълумот. Жамоа ўтган мавсум якунига кўра мамлакат премьер-лигасига бериладиган йўлланмага эга бўлганди. Айни пайтда мазкур клуб Озарбайжон чемпионатининг уч туридан сўнг икки очко жамғариб, ўн жамоа орасида саккизинчи поғонани эгаллаб турибди. Алибобо янги жамоасидаги дебютини 13 сентябрь куни "Нефтчи"га қарши учрашувда нишонлаши мумкин. 2007 йилда ташкил топган ушбу жамоа 2011 йилга келиб Озарбайжон премьер-лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди. "Арслонлар" 2013-2014 мавсумда Озарбайжон кубоги ярим финалига қадар етиб боришганди. Бу клуб тарихидаги энг катта ютуғи ҳисобланади. Аммо, шу мавсумнинг ўзида қуйи дивизонга тушиб кетганди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика