Latest news

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  21 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Алибобо Раҳматуллаев: "Навбаҳор" жамоаси мухлиси бўлиб қоламан" News

Алибобо Раҳматуллаев: "Навбаҳор" жамоаси мухлиси бўлиб қоламан"

Озарбойжоннинг "Реван" жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган Алибобо Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.


"Янги жамоага келганимдан хурсандман. "Равон" клуби ўз олдига яхши мақсадлар қўйган. Бу жамоа ҳали ёш. Фаолиятимда бироз тўхталиш бўлиб, ўйиним орқага қараб кетганди. Аста-секин ўз спорт формамни тиклаб бормоқдаман. Бу таклиф мен учун олдинга ташланган қадам бўлди десам адашмайман. Худога шукур, барчаси яхши кечмоқда. Мени мавсум ўртасида қўйиб юборгани учун "Навбаҳор" жамоаси, хусусан Бахтиёр Ашурматовга катта раҳмат айтаман. Камдан-кам мураббийлар бунга розилик билдиришади. Умуман "Навбаҳор" жамоасидаги барчага ташаккур билдираман. Ушбу жамоадан четга чиқиб кетмоқдаман. "Навбаҳор" жамоаси менга трамплин вазифасини бажариб берди десам янглишмайман. "Навбаҳор"даги барча футболчиларга омад тилаган ҳолда, "Динамо"га қарши ўйинда улардан ғалаба кутаман. Мен "Навбаҳор" жамоаси мухлиси бўлиб қоламан. Тўғриси, кам муддат ўйнаган бўлсамда, "Навбаҳор" жамоаси жуда ёққанди. Бу ердаги мухлислар мени юрагимдан жой олишди. Ҳали бошқа ҳеч қаерда бу каби фидоий, футболни севадиган ишқибозларни кўрмагандим. Улар жамоа қўллаб-қувватлашда жуда фаол. Машғулотларда ҳам мухлислар ташриф буюришлари гувоҳ бўлгандим. Умид қиламанки, "Навбаҳор" жамоаси келгусида кўплаб ютуқларга эришади.

Янги жамоам билан 13 сентябрда Худо хоҳласа Бокунинг "Нефтчи" клубига қарши дерби ўйинида майдонга тушаман. Бу ўйин қиймати жуда баланд экан. Бу ерда имкон қадар ўзимни кўрсатиб, юртимиз футболини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан", - дейди Алибобо Раҳматуллаев.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика