Latest news

11:53ЎФА ва УзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026-йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  8 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  2 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1

"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади" News

"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"

ОЧЛ 2 мусобақаси 3-туридан ўрин олган "Андижон" – "Ал Ҳалдия" учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда меҳмонлар бош мураббийи Али Ашур ва футболчи Доминик Менди иштирок этди.

"Биринчи навбатда Андижон халқига бизни илиқ кутиб олгани учун раҳмат айтаман. Баҳрайнга келганингизда сизга ҳам худди шундай меҳмондорчилик билан жавоб берамиз деган умиддаман. Эртага ўта жиддий рақиб билан тўқнаш келамиз. "Андижон" ушбу мусобақада ҳали гол ўтказиб юбормади. Ажойиб жамоа ва мураббийга қарши майдонга чиқамиз. Рақибимиз ўз мухлислари билан ҳам танилган. Эртанги баҳс биз учун осон кечмайди. Ўз футболчиларимга ишонаман, биз сўнгги икки учрашувда яхши натижага эриша олдик. Эртага ҳам ўзимиз учун керакли бўлган натижага эришамиз", - деди Али Ашур бош мураббийи.

"Андижонга ташриф буюрганимдан хурсандман. Бош мураббийимиз барчасини айтиб бўлди. Мақсадимизга эришиш учун шу ерга келдик. Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини бажарамиз", - деди Доминик Менди футболчи.


- Эртага "Ал Ҳалдия" ҳужумкор ўйин кўрсатиши мумкинми?

- "Ал Ҳалдия" Баҳрайннинг энг катта клубларидан бири ва асосан кўпроқ ҳужумкор футбол намойиш этишга интилади. Мен ҳам ҳужумкор футболни хуш кўраман, аммо сафардаги ўйинларда балансни ушлай олиш керак. Ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги мувозанатни ҳис этиш керак. Биз ўзимизнинг кучли жиҳатларимизни биламиз ва рақибнинг камчиликларидан ҳам хабардормиз. Эртага тўп бизда бўлганда ҳужумга ўтишга ҳаракат қиламиз, аммо "Андижон" ҳам ҳужумкор футбол ўйнайдиган жамоа. Ўтган учрашувларда "Андижон" жуда кўплаб вазиятлар ярата олган эди. Эртанги ўйин услубимиз рақибга ҳам боғлиқ бўлади.

- "Андижон" халқаро майдонда дебют қилмоқда. Ушбу рақибни қанчалик ўрганиб чиқа олдингиз?

- Жамоанинг ОЧЛдаги иккита ўйинини томоша қилдим. Шунингдек, маҳаллий чемпионатдаги баҳсларини кўриб чиқдим. Суперлигада рақибимиз 10 ўринда бормоқда. Жамоа 32та гол урган ва 39та гол ўтказиб юборган, бироқ ОЧЛда жамоа ҳали гол ўтказмади. "Андижон" ажойиб жамоа. Қирғизистонлик дарвозабон, 8 ва 27 рақамли футболчилар. Қанот ҳимоясида 3 ва 13 рақамли футболчилар таркибда бўлади деб ўйлаяпман. Мен футболчиларнинг исмини эмас, рақамини эслаб қолганман. Майдон марказида 26 рақам бўлади. Жамоа сардори менга ёқди, 18 рақамли футболчи. 22 рақам жуда тезкор экан ва яхши кроссларни амалга оширишини сездим. Исмоил ўтган ўйинда жароҳат олган эди, агар эртага у майдонда бўлса, ҳимоячиларимизнинг иши кўпаяди. Жамоа мураббийи ҳам жуда кучли. Умуман олганда, эртага жуда қийин ўйин бўлади.

Доминик Мендига савол

- Ўзбекистонда об-ҳавоси Баҳрайн ҳавосидан фарқ қилади. Ўзбекистондаги иқлим футболчиларга қандай таъсир қилиши мумкин?

- Мураббийларимиз барчасини ҳисобга олишган. Биз эртанги ўйинга тайёр бўламиз. Бундай об-ҳавода олдин ҳам ўйнаганман, адашмасам, 2018 йилда январда Ўзбекистонга келган эдим. Қишда Баҳрайнда ҳам шундай иқлим бўлади. Бундай об-ҳаво футбол ўйнаш учун қулай деган бўлардим.

- Сиз анча ҳиссиётларга бериладиган мураббий экансиз. Эртага "Бобур Арена"да мухлисларга рақиб жамоага катта босим ўтказади. Ушбу вазият бўйича фикр билдириб ўтсангиз...

- Мен мураббийликни бошлаганимдан бери ҳиссиётларга бериламан. Мен бундай хулқим орқали футболчиларга кўпроқ куч беришга ҳаракат қиламан. Мухлисларнинг кўп бўлиши шунчаки ажойиб. Биз Ироқда ҳам ўйнагандик, у ерда 40 минг мухлислар бор эди. Эронда эса 70 минг мухлис. Футболчиларим бундай атмосферада ўйнашни ёқтиради деб ўйлайман.

Rating: +2   

Comments

+1   
21 oct 21:39:58
STENLESS..R
ШШаскихга зур тариф берибди ажойибу гаройиб мураббий деб.
Андижон ОМАД галаба коззонишини тилаб коламан
   
22 oct 06:16:25
Муроджон Болтабойов
Андижонга омат тилайма.
   
21 oct 22:28:54
barselona7
Тўғри. Аммо гол урмади ҳамда.
-1   
21 oct 21:52:16
Мансур Исмаилов
Таржима нотўғрими дейман?! Аслида Андижон хали бирорта гол урмади деган))
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика