Latest news

23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  19 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6

Али Ал Ҳабси - Уммон терма жамоасининг асосий юлдузи News

Али Ал Ҳабси - Уммон терма жамоасининг асосий юлдузи

Уммон терма жамоаси бунгача уч марта Осиё Кубогида қатнашган.

Ўзбекистон терма жамоаси 2019 йил 9 январь куни Осиё Кубогидаги илк учрашувини айнан шу жамоага қарши ўтказади. Уммон терма жамоаси бугунги кунда ўзига яраша кучга эга. Бу жамоа Кўрфаз Кубоги мусобақасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. 

Терма жамоанинг энг таниқли футболчиси бу - дарвозабон Али Ал Ҳабси. У Англия премьер-лигасида ўйнаган дастлабки уммонлик бўлди. Тўғрисини айтиш керак, 30 декабрь куни 37 ёшни қарши оладиган дарвозабон Осиёда энг кучли дарвозабонлардан бири ҳисобланади ҳамда унга гол уриш осон эмас. 

Али Ал Ҳабси ҳозирда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби дарвозасини қўриқлаб келяпти. У бунгача ўз мамлакатининг "Ал Мудҳаиби", "Ал Наср", Норвегиянинг "Лин Осло" ҳамда Англиянинг "Болтон", "Уиган", "Брайтон" ва "Рединг" клублари дарвозасини қўриқлаган. 

Ал Ҳабси терма жамоадаги дебютини 2002 йил Кўрфаз Кубогида Баҳрайнга қарши нишонлаган. У 2004 йилги Осиё Кубогида ҳам иштирок этган. Бу дарвозабон мана 14 йилдирки ўз терма жамоаси сафида юқори савияда ўйнаб келяпти. Ўзининг бир қатор сейвлари орқали Уммон терма жамоасини икки бор (2004 ва 2007) Кўрфаз Кубоги финалига олиб чиққан маҳоратли посбон учинчи уринишда (2009 йил) бош совринни қўлга киритди. 

Али Ал Ҳабси шу пайтгача терма жамоа либосида 130тадан кўп ўйин ўтказган. Бу борада у Уммон терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ва иккинчи ўринлар Аҳмад Муборак билан Фавзи Баширга тегишли. Тажрибали дарвозабон пенальтиларни қайтаришда ҳам устаси фаранг. Унга тўпни ҳаволатиб гол уриш қийин. Бўйи узун бўлгани учун кўп зарбаларни осонлик билан ҳал этади.

Уммон билан бўладиган баҳсда бизнинг футболчилар ниҳоятда совуққон бўлишлари керак. Албатта, ҳар бир дарвозабонда бўлгани каби Али Ал Ҳабсида ҳам камчиликлар бор. Муҳими бизнинг ҳужумчилар ўша камчиликни излаб топиши ва унинг хатосидан унумли фойдаланишда.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика