Latest news

11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  2 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  8 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  38 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7

Али Абдулнаби бошқарган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган News

Али Абдулнаби бошқарган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган

Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинда баҳрайнлик Али Абдулнаби бошчилигидаги ҳакамлар ишлаши ҳақида хабар бердик.

Ушбу ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги иккита ўйинда ишлаган.

ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувида Али Абдулнаби ҳакамлик қилганди. Ўша баҳсда вакилларимиз сафарда 3:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Гонгконг учрашувида ҳам айнан шу ҳакам фаолият олиб борганди. Бу ўйинда ҳисоб очилмаганди - 0:0.

Али Абдулнаби ўзбек клублари иштирокидаги бир қатор ўйинларда ҳам ишлаган.

2010 йилги ОФК кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги "Насаф" - "Казма" учрашувида 1:2 ҳисоби қайд этилган. ОЧЛ-2012 чорак финали доирасидаги "Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед" ўйинида 3:2 ҳисобида "қалдирғочлар" ғалаба қозонишган. ОЧЛ-2013 гуруҳ босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Бейжинг Гоан" баҳсида 0:0 ҳисоби қайд этилган. Ўша йилги мусобақада бу ҳакам "Пахтакор"нинг сафарда "Ал Шабаб" билан ўйинида ҳам ишлаган. Ўшанда "шерлар" БААда 1:0 ҳисобида ғалабага эришишганди.

Ниҳоят 2016 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган "Локомотив" - "Сепахон" учрашувида "темирйўлчилар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика