Алексис Макаллистернинг четлатилиши хато деб тан олинди
23 aug 2023 09:44
News
Алексис Макаллистернинг четлатилиши хато деб тан олинди
“Ливерпуль”нинг “Борнмут”га қарши ўйинда ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистернинг четлатиш ҳақидаги апелляцияси қаноатлантирилди.
Макаллистер ўтган шанба куни АПЛнинг иккинчи турининг 58-дақиқасида майдондан четлатилган эди.
Бош ҳакам Томас Брамалл ярим ҳимоячининг Раян Кристига қарши қўпол ўйнагани учун тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатганди.
Қизил ортидан Алексис Макаллистер уч ўйинга дисквалификация қилинди, аммо “Ливерпуль” апелляция бериш ҳуқуқидан фойдаланган ва ФА кенгаши “қизиллар”нинг талабига қониқарли жавоб берди.
Ассоциациянинг расмий баёнотида айтилишича, комиссия Алексиснинг четлатилишини хато деб топди. Шу тариқа, 24 ёшли аргентиналик АПЛнинг навбатдаги учрашувда иштирок этиш имконига эга бўлди
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments