Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  4 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Алексей Касьян "Андижон" йиғинида News

Алексей Касьян "Андижон" йиғинида

Андижонликлар айни пайтда тайёргарликни Тошкентда олиб бормоқда.
Футболчилар шанба куни тиббий текширувдан ўтказилди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Айтиш керакки, пойтахтдаги йиғин чоғида бургутлар учун бегона бўлмаган бир қатор футболчилар машғулотларга қўшилди. Гап Шуҳрат Мирхолдиршаев ва Алексей Касьян ҳақида кетмоқда.

Жароҳати сабабли бир йил майдон ташқарисида бўлган Мирхолдиршаев кутилганидек "Андижон" таркибига келиб қўшилди. Кеча ундан ташқари Касьян ҳам Тошкентга келди. Молдавиялик футболчи бундан бир неча йил олдин ҳам Андижон учун тўп тепганди. Чап қанот ҳимоясида ўйнайдиган легионер айни пайтда кўрикдан ўтмоқда. Агарда Касьян ўзидан яхши таассурот қолдира олса, олиб қолиниши кўзда тутилган.
Бундан ташқари литвалик легионерларнинг ҳам жамоа йиғинига келиши айтилаётганди. Аммо ҳозирча улардан дарак йўқ.
Дарвоқе, Азамат Абдураимов бошчилигидаги жамоа бугун Тошкентдаги йиғинида илк синов-назорат баҳсини ўтказади. Рақиб сифатида "Бунёдкор-2" танланган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика