Latest news

17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  16

Алексей Евстафеев: «Бор эътиборимиз Ҳиндистонга қарши ўйинга қаратилган» News

Алексей Евстафеев: «Бор эътиборимиз Ҳиндистонга қарши ўйинга қаратилган»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеевнинг таъкидлашича, шогирдлари Непалга қарши ўйинда янада йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь, сешанба куни ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳслари «А» гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Непалга қарши майдонга тушди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда терма ҳужумчиси Элдор Шомуродов хет-трикка эришган бўлса, Нажмиддин Нормуродов ва Бобур Давлатов ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди.

«Непал ёшлар терма жамоаси иштирокидаги дастлабки икки ўйинни кўргандик. Ушбу жамоа ҳақида тасаввурга эга эдик, шундан келиб чиқиб, ўз ўйинимизни ташкил этдик. Албатта, бугун ғалаба қозонишимизни, кўп гол уришимизни кутгандик. Бундан ҳам йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, бироқ қатор вазиятлардан фойдалана олмадик», - деди Алексей Евстафеев.

Непалга қарши ўйинда бир қатор футболчилар илк бор биринчи дақиқалардан майдонга тушишди. Бир қатор асосий таркиб футболчиларига, жумладан, терма етакчиларидан бири Миржамол Қосимовга бўлажак муҳим ўйинлар олдидан куч тўплаб олиш имкони берилди.

«Саралаш баҳслари учун ўз стратегиямиз бор. Биз айнан шу стратегияга асосланиб ишлаяпмиз. Қисқа вақт оралиғида кўп учрашув ўтказишга тўғри келади, шундан келиб чиқиб, баъзи футболчилар кучларини тўплаб олишларига имкон яратамиз, бошқаларига эса ўйнаш имконини берамиз. Олдинда бизни яна икки муҳим ўйин кутиб турибди, шунинг учун кучларни тўғри тақсимлай олишимиз муҳим аҳамиятга эга», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш доирасидаги навбатдаги учрашувни 10 октябрь, пайшанба куни Ҳиндистон ёшлар терма жамоасига қарши ўтказади. Саралашнинг дастлабки ўйинида Қатарга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган ҳиндлар, 2-турда Непални 1:0 ҳисобида мағлуб этишди ва финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттиришмоқда.

«Бизни олдинда Ҳиндистонга қарши ўйин кутиб турибди, шунинг учун ҳозирча Қатарга қарши кечажак ўйин ҳақида ҳозирча ўйлаётганимиз йўқ. Бор фикру-хаёлимиз айнан Ҳиндистонга қарши ўйинга қаратилган, чунки – айнан шу яхши жамоа устидан қозонилажак ғалаба бизни Осиё чемпионати финал босқичига олиб чиқишини яхши тушунамиз», - деди Евстафеев.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш кампаниясини ушбу ўйинларга мезбонлик қилаётган Қатарга қарши ўйин билан якунлайди. Кўпчилик мутахассислар томонидан Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги 12 октябрь куни бўладиган ўйин ўзига хос финал учрашувига қиёсланмоқда.

«Тўғри, мен Қатар ёшлар терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни кўрдим, албатта. Бу жамоа ҳақида нима дейишим мумкин? Яхши шаклланган, ўйини бор, тезкор ҳаракат қиладиган футболчилардан ташкил топган кучли жамоа. Қатарга қарши ўйинда бизга осон бўлмайди», - дея қўшима қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика