Latest news

09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  2 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  6 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   3 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  8 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  15 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  143 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3

Александр Хомяковнинг "Машъал"га хайрлашув хати News

Александр Хомяковнинг "Машъал"га хайрлашув хати

"Машъал"да 10 йил давомида ишлаган мураббийнинг хайрлашув сўзлари қуйидагича бўлди.

Азиз дўстларим, мен клубда қилган ишимга, 10 йил мобайнида менга берилган илиқлик ва самимиятлик учун меҳмондўст ва тенгсиз ўзбек халқига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бир жамоада 10 йил муддат давомида ишлаш қайсидир маънода рекорд дейиш мумкин.

Сиз билан бирга ўтказган ҳис-туйғуларни доимо ёдда сақлайман. Ҳа кетиш оғир, жуда оғир. Аммо ҳаёт давом этади.

Футболчилар, жамоа мураббийлар штаби ва клубнинг барча ходимлари, уларнинг профессионаллиги мени доимо ҳайратга солиб келган. Чунки бу ерда професионаллик юқори даражада йўлга қўйилган. Мен ҳар бирингиздан қарздор бўлиб қоламан ва ҳар доим сизнинг ишингизга тўлиқ виждонан ёндошганингиздан хурсандман.

Клуб раҳбарияти менга шунча вақт ишонч билдириб, ўз яқини, ака-укасидек кўргани учун бошим ерга теккунча таъзим қилиб қиламан. Сизнинг истагингиз ва сабр-бардошингиз сиз истаган натижаларга эришишга имкон берди.

Менга берган амалий ёрдамингиз, қўллаб қувватлаганингиз, умуман ҳамма ҳаммаси ажойиб эди. Яна бир бор раҳмат сизга. Бундай ажойиб клубни бошқариш мен учун доимо шарафли бўлган.

"Машъал"га келгусида ҳам омад ва улкан муваффақиятлар тилайман. Умид қиламанки, Муборакка ҳали яна катта футбол қайтади ва клуб нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро ареналарда ҳам катта натижалар қайд этади.

Ўзбек халқидек дўст, меҳрибон ва оқ-кўнгил инсонларни дунёнинг бошқа еридан топиш қийин.

Сиз яқинларимга кетар чоғим, бир нарсани алоҳида айтаман. Сиздек дўстларим бўлгани менинг омадим ва бахтим. Сизлар билан дийдор кўришишни доим орзу қилиб қоламан.

Чексиз хурмат ва эҳтиром билан
Александр Хомяков

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика