Latest news

15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  1 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  1 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  2 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  3 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  16 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1

Александр Хомяков: "Умид қиламанки, Хебай мавсум охиригача клубда қолади" News

Александр Хомяков: "Умид қиламанки, Хебай мавсум охиригача клубда қолади"

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

Албатта, муваффақиятга эришганимиздан хурсандман. Чемпионат пешқадамидан очко тортиб олиш анча қийин бўлди. Шунга қарамай, йигитларни табриклайман, улар гол ўтказиб юборганимизга қарамай, ўз вазифасини бажаришда давом этишди. Улар шундай натижага лойиқ эди. 

- "Андижон" гол урганидан кейин ҳимоявий ўйин кўрсатишни бошлади. 1:1 ҳисоби натижадан қониқиш билан боғлиқмиди ёки кўрсатмангиз шундайми?

- Аксинча, менга ўтказиб юборилган голдан кейин шундай туюлди. Биз кўпроқ ҳужум қила бошладик ва яна гол уришимиз мумкин эди. Биринчи бўлимдан сўнг шуни англадикки, агарда ўз жарима майдончамизда пассив ҳимоялансак, гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Ҳа, рақиб бизни ортга чекинишга мажбур қилди. Лекин яна бир бор такрорлайман, 2-бўлимда олдинроққа ўйнашга ҳаракат қилдик, менга шундай туюлди.

- Рубин Хебай ҳақида сўрамоқчиман. Унинг биринчи даврадаги ёрқин ўйинидан кейин жамоани тарк этиш хавфи борми? Агарда захира вариантингиз бўлса, бошқа ҳужумчи билан қандай ўйин қуришингиз мумкин ёки унга ўринбосар қидирасизми?

- Унинг клуб билан шартномаси мавжуд. Умид қиламанки, у мавжуд шартномадаги мажбуриятларни ҳисобга олади ва бизни тарк этмайди. Бизда ҳомий бор, барча қарзлар тўланмоқда. Рубин мавсум охиригача жамоада қолишига ишонаман. Етакчи ўйинчиларни қўйиб юборганимизда, бу ўйин сифатига ва жадвалдаги ўринга таъсир қилди, шунинг учун мен ўз навбатида мураббий сифатида бу футболчининг жамоада қолиши ва унинг жамоага фойда келтириши учун барча ишни қиламан.

- Шерзод Эсанов ёшлар терма жамоасининг етакчиларидан бири, аммо у клубда тез-тез захирадан майдонга туширилмоқда. Асосий таркибда уни камдан-кам ҳолларда кўриш мумкин, ёинки, у жамоанинг ҳал қилувчи ўйинчиларидан бири бўлиши мумкин...

- Биласизми, агарда амалий жиҳатдан қарасангиз, бизда барча ўйинчилар шундай хислатга эга. Барча майдонга чиқади, аммо ўйинни ким бошлаб, ким тугатади? Эсанов борасида тўғри айтдингиз, у январдан бери терма жамоа билан бирга эди. Биз унинг имкониятларини ҳамда келажаги порлоқ ўйинчи эканлигини биламиз. Шу боис, имкон қадар унга ўйин амалиёти тақдим этиш учун ҳаракат қиламиз. Асосий таркиб футболчиси бўлиш унинг ўзига боғлиқ. Бизда барча ўйинчи етакчилардан ва улар майдонда ўз ишини бажаради. 

- "Андижон"нинг иккинчи даврадаги мақсади қандай?

- Иккинчи давра оғир ўтишини сезиб турибмиз. Биз, ниҳоят, ўз стадионимизга қайтамиз ва етакчиларга қарши ўз майдонимизда курашамиз. Шу боис, бўшашмаймиз. Биз мақсадни юқори қўйганмиз, шунинг учун ушбу йўлда собит туришимиз лозим.

- Жамоани кучайтириш режаси борми?

- Бу ҳақда ҳали гаплашамиз. Албатта, мураббий сифатида баъзи позицияларни мустаҳкамламоқчиман. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика