Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Александр Хомяков: "Раҳбарият билан гаплашиб олишнинг айни вақти" News

Александр Хомяков: "Раҳбарият билан гаплашиб олишнинг айни вақти"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" (3:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин драматик тарзда ўтди. Рақибга ғалаба жуда зарур эканлигини тушуниб тургандик, биз уларга қаршилик қилишга уриндик. Дерби доим бошқача ўтади. Қизиқарли баҳс бўлди. Сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборганимиз албатта алам қилди. Менимча дуранг нормал натижа", - деди Александр Хомяков. 


- Натижадан қониқдингизми? Ҳакамларга эътирозингиз йўқми? 

- Шахсан мен натижадан қониқмадим. Чунки қўшимча вақтларда гол ўтказганимиз аламли бўлди. Шунча кўп куч сарфлагандик. Албатта ғалаба қозонишни истагандик. Ҳакамлик бўйича ҳеч қандай эътироз йўқ. 


- Кейинги йил "Андижон" қандай бўлади? Сиз биланми ёки бошқа мураббий биланми? 

- Бу ҳақда олдин ҳам гапиргандим. Ҳозир раҳбарият билан гаплашиб олишимиз керак, олдинги йил билан таққосласак ҳозир натижамиз пастроқ. Ҳозирча ишлаяпмиз. Раҳбарият билан режаларни муҳокама қилмадик. Кейинги йил нима бўлишини кўрамиз. 


- Агар кейинги йил клубда қолсангиз таркиб кучайтириладими? 

- Албатта, ОЧЛда иштирок этадиган клуб янгиларни олиб келиши ва таркибни кучайтириш керак. Раҳбарият билан гаплашиб олишнинг айни вақти. Биринчи даврани яхши ўтказдик, аммо иккинчи давра бошини жуда ёмон бошладик. Айнан Суперлигани олсак. Албатта Кубокни қўлга киритганимиз мавсумдаги камчиликларимизни ёпгандек бўлди.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика