Latest news

17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  12 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  8 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  11 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  5 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  12 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2

Александр Хомяков: "Ўзбекистонда 15 йилдан буён бекорга ишламаётганимни исботладим" News

Александр Хомяков: "Ўзбекистонда 15 йилдан буён бекорга ишламаётганимни исботладим"

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги "Навбаҳор" — "Андижон" (2:3) ўйинидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Александр Хомяков ва ўйинчиси Леван Арвеладзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мен бахтлиман. Биринчи навбатда йигитларни табриклайман. Мухлисларга ҳам раҳмат, мухлисларсиз бундай натижага эриша олмаган бўлардик. Бутун Андижон халқини ғалаба билан табриклайман", - деди Александр Хомяков.

"Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Шунчаки даҳшатли ўйин бўлди. Голдан сўнг ўйин очилиб кетди. Икки жамоа ҳам бугун майдонда борини берди. Андижон аҳлини тарихий натижа билан қутлайман", - дея гап бошлади Леван Арвеладзе.


- Жамоангиз ҳисобни тенглаштириб олгунча, деярли хавфли вазиятлар ярата олмаётганди. Голдан кейин эса жамоангиз ўйини очилиб кетди. Ўйиндаги қайси палла жамоангиз ўйинини ўзгартириб юборди?

- Кеча айтиб ўтганимдек икки жамоа ҳам бир-бирини жуда яхши ўрганиб чиққан. Кучли ва кучсиз томонларидан хабардор эди. Биз рақибнинг заиф нуқталарига ҳужум қилишни режалаштиргандик. Ўтказиб юборган биринчи голимиз, ўйинимизга таъсир қилди. Биз биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик ва барчаси ўзгариб кетди. Режамиз бўйича биз биринчи бўлиб гол ўтказиб юборишимиз керак эмас эди, тахминан 70-дақиқага қадар 0:0 ҳисобини сақлаб қолиш ва ўйиннинг сўнгги қисмида яхшироқ ўйин намойиш этишимиз керак эди. Экста-таймлардан олдин ўйинни пенальтилар сериясига қадар ҳал этишимиз кераклигини кўп маротаба таъкидладии. Бу биз учун жуда муҳим эди. Тўғри, биз барча голларни стандарт вазиятлардан урдик, аммо ғолиблар танқид қилинмайди деган мақол бор. Ўйин эсдан чиқади, аммо натижа абадий қолади. Сиз балки ҳужумкор ва томошабоп футбол кутгандирсиз, афсуски биз ҳозир бундай ўйин намойиш эта олмаймиз. Бизга максимал натижа олиб келадиган ўйин услубини танлашга мажбурмиз.


- Бугунги учрашувдаги ижобий натижага кўпроқ тактика ёки иштиёқ сабаб бўлдими? Масалан, бош мураббий танаффус жараёнида тактик ўзгаришларга қўл урдими?

- Биз ўйинни бошлаган тактика билан давом этдик. Ўйин давомида турли хил ҳолатлар рўй берди. Шу сабабли, асосан футболчиларнинг ҳохиши кўпроқ таъсир ўтказди деб ўйлайман.

- "Андижон" жамоаси кубокни қўлга киритса, жамоага автомобиллар совға тариқасида тақдим этилади деган хабарлар тарқалганди. Шу гаплар қанчалик рост?

- Мен бу ҳақда биринчи маротаба эшитяпман. Биз соврин пулларини олишимиз аниқ" - деди Леван Арвеладзе.


- "Андижон" бугун тарихий натижа қайд этди. Вилоят ҳокимидан мукофот тариқасида нима кутяпсиз?

- Ҳа, бизга қандайдир совғалар беришса керак. Асосийси менга бериладиган "гонорар" пулларидан хабардорман.

- Бугунги тарихий ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Мен 15 йилдан буён Ўзбекистонда ишлаб келмоқдаман. Бугунги ғалабани андижонликларга ва Андижон вилояти раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Улар менга вилоят бош клубини бошқариш вазифасини ишониб топширишди. "УзАвто"га ҳам алоҳида раҳмат.

- Ўтган мавсумда "Навбаҳор"га қарши кечган учрашувдан сўнг "футбол ҳудо"си бугун биз томонда бўлди дегандингиз. Бугун жамоангизга қанчалик омад кулиб боқди деб ўйлайсиз?

- Ҳа, шундай десак ҳам бўлади. Омадсиз ғалаба бўлмас эди.

- "Андижон" жамоаси жорий мавсумдаги энг муҳим учрашувини ўтказиб бўлди. Жамоанинг келажаги ҳақида гапириб ўтсангиз? Олдинда ҳали Суперлига баҳслари бор. Суперлигада жамоангиз яхши натижа намойиш эта олмаяпти.

- Бугунги ғалаба бизга кўпроқ ишонч берди, лекин бизда нишонлаб ўтиришга кўп вақт йўқ. Суперлигадаги натижаларимиз жуда яхши эмас. Ғалабани нишонлашга фақат бир кун вақтимиз бор, икки кундан сўнг Тошкентда йиғиламиз ва "Сурхон"га қарши назорат учрашувини режа қилиб қўйганмиз.

- Бугунги финал мураббийлик фаолиятингиздаги энг муҳим ўйинми?

- Бу менинг фаолиятимдаги энг катта ютуқ. Ўзбекистонда бекорга 15 йил ишламаганимни исботладим. Бу мен учун жуда муҳим эди.

- Бугунги ўйин жамоангиз жорий мавсумда намойиш этган энг яхши ўйин бўлдими?

- Менимча йўқ. Биринчи даврада бунданда яхшироқ ва тартиблироқ ўйинларимиз бўлганди. Кўнглим биз учун барчаси яхши тугасини сезаётганди. Ўйин сифати аъло бўлмади тўғри, аммо бу ғалаба учун етарли бўлди.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика