Latest news

01:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:0 (матнли трансляция)  0 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  1 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  6 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  12 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  10 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  7 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

Александр Хомяков: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим" News

Александр Хомяков: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим"

Ўзбекистон Кубоги чорак финал дастлабки учрашуви доирасидаги «Динамо» - «Машъал» (0:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

- Чемпионат доирасидаги учрашув билан таққослаганда бугун ҳам биз ўйинимизда катта ўзгариш қилмасликка интилдик. Бугун ўйинимиздан қониқмаган бўлсамда, натижадан қониқдим дея оламан. 2-3 марта рақиб дарвозаси томон зарба беришга эришдик, бахтимизга улардан бири дарвозадан ўрин олди. Кубок ўйинларида асосий нарса ўйин эмас, керакли натижадир. Меҳмондаги гол биз учун муҳим эди. Бугун ҳам ҳимоявий ўйин намойиш этиб, рақибнинг кучсиз жиҳатларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бугун тўпни назорат қила олмаган бўлсакда, йигитларимизнинг иродаси туфайли ғалабага эришдик.

- Беш кун ичида «Динамо»га қарши иккита ўйин ўтказдинглар. Бу жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?

- «Динамо» Олий Лигани кутилмаган натижалар билан бошлаган бўлсада, барчасини тасодиф деб бўлмасди. Жамоа курашувчанлиги ва ўйини билан яхши натижаларга эришганди деб ўйлайман. Жамоа оддий ўйин намойиш этган бўлсада, хоҳиш эвазига кўп жамоаларни мағлуб эта олди. Таркиб ёшлардан иборат эканлиги жамоанинг ютуғи деб ўйлайман.

- Жамоа сардори Зафар Тўраев ва тожикистонлик легионер Умеджон Шариповнинг икки ўйиндан буён майдонга тушмаётганлигини қандай изоҳлайсиз?


- Зафар Тўраев ўтган ўйинда жароҳат олиб, тикланишга улгурмади. Шу боис бугун уни майдонга тушира олмадим. Умеджон Шариповга келадиган бўлсам, у оилавий шароитига кўра Тожикистонга қўйиб юбордик. Унинг кейинги тақдирини давралар оралиғида кўриб чиқамиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика