Latest news

12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  2 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  1 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  5 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  13 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  14 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  8 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  14 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  9 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  22

Александр Хомяков: "Омадимиз келди, чунки "Насаф" бу ўйинда катта устунлик қилди" News

Александр Хомяков: "Омадимиз келди, чунки "Насаф" бу ўйинда катта устунлик қилди"

Coca Cola Суперлиганинг 1-тури доирасида "Насаф" мағлуб этилганидан кейин "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков журналистлар саволларига жавоб берди.


- Барча мухлисларимизни мавсумнинг старти билан табриклайман. Чемпионатимиз қизиқ ва юқори шиддатда бўлишини тилаб қоламан. Ғалаба ёқимли бўлди, шак-шубхасиз. Бунинг учун етарли даражада ҳаракат қилишимиз керак эди. Йигитлар майдонда борини берди. Бошқа томондан олиб қарасак, бугун омадимиз келди, дея оламан. Чунки ўйиннинг катта қисмини биз тўпсиз ўтказдик. "Насаф" ҳудудий жиҳатдан катта устунлик қилди. Бироқ йигитлар мустаҳкам бардош билан ягона вазиятни кутишди ва ундан фойдаланишди. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўз навбатида барча кўрсатмаларни бажарган футболчиларга ҳам миннатдорлик билдираман.

- "Насаф"га нима етишмади?

- Футболда майда фактлар ҳам натижага таъсир ўтказади. Шунчаки бугун омад бизнинг томонда бўлди. "Насаф" - қандай услубда, схемада ўйнамасин, ўзбек футболининг байроқдори, қийин рақиб. Улар билан тенглашиш осон эмас. Аслида ўйинга бўлган режамизда бошиданоқ ҳимояда бўлмаслигимиз керак эди. Бироқ бунга мажбур бўлдик. Майдон марказида агрессив ўйин кўрсатишни истагандик. Бу вазифани ҳам амалга ошира олмадик. Чунки "Насаф" катта босим уюштирди ва жарима майдончамизга қамаб қўйди. Бу ғалаба йигитларнинг характери сабаб бўлди. Ўйиндаги ягона вазиятимиздан фойдаланиб кетдик.

- Жамоанинг мавсумий мақсади қандай?

- Раҳбарият максимал равишда очколар олишни вазифа қилиб қўйган. Биз мухлислар ва раҳбариятимиз учун қўлимидан келганича ҳаракат қиламиз, очколар олишга интиламиз.

- 35-дақиқада Сардор Азимов жароҳат олди. У кейинги турларда жамоага ёрдам бера оладими?

- Афсуски, ҳозирда унга мен ташхис қўя олмайман. Жароҳатнинг қанчалик даражада эканлиги натижаларини кутамиз.

- Ушбу ғалаба Сизнинг эртанги туғилган кунингизга супер совға бўла оладими?

- Албатта! Бир ҳазил борку: бош мураббий ўйиндан бир кун олдин футболчиларига: 

- Эртага менинг туғилган куним, ғалаба билан совға қилсангиз бўлди, - Ие, жаноб мураббий, биз сизга совғалар олиб бўлганмизку...

Йигитларга раҳмат айтаман. Бугун ғалабага эришганимиз жуда ёқимли бўлди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика