Александр Хомяков: "Натижадан кўнглим тўлди"
02 jun 2023 23:17
News
Александр Хомяков: "Натижадан кўнглим тўлди"
Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Андижон" - "Олимпия" (6:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Натижадан кўнглим тўлди. Бироқ, ўйин борасида камчиликларимиз бор. Ҳаракат қилишда давом этамиз. Май ойида қийин тақвим ўтказдик. "Олимпик" - "Навбаҳор" учрашуви ҳам кутилмаган ҳисоб билан якунланди. Энди хатоларни таҳлил қилишга фурсатимиз бор. Йигитларга руҳий характер учун миннатдорчилик билдираман.
- Ёш футболчи Ислом Маматказин кўрсатган ўйин ҳақида...
- Маматказин ёш бўлишига қарамай яхши ҳаракат қилди. У ҳали кўп ишлаши керак. Балки марказий ҳимоячи ампуласи унга мос келиши ҳам мумкин.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments