Latest news

21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  0 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:25Суперлига. "Хоразм" — "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  3 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  68 21:00"Қизилқум" — "Пахтакор" 0:1 ( Матнли трансляция)   22 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  2 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  8 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  10 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  10

Александр Хомяков: "Натижа ғалаба келтирса, бу - ёқимли, бироқ ўйинимиздан мутлақо қониқмадим" News

Александр Хомяков: "Натижа ғалаба келтирса, бу - ёқимли, бироқ ўйинимиздан мутлақо қониқмадим"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ўйин осон ўтмади. Қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларга рахмат. Менда кўрсатаётган ўйинимиз бўйича норозилик бор. Иккинчи бўлимда деярли футбол ўйнамадик. Бундай ўйин билан кейинги турларда ғалаба қозониб бўлмайди. Негадир бир руҳан тайёр бўлмаётгандекмиз. 


- Демак сиз жамоа кўрсатган футболдан норозисиз. Натижаданчи?

- Натижа ғалаба келтирадиган бўлса, албатта ёқимли. Бироқ, бугун кўрсатган ўйинимиздан мутлақо норозиман, умуман қониқмадим. Айниқса, иккинчи бўлимда кўрсатган футболимизни оқлаб бўлмайди.

- Захирадан қўшилган футболчилар ўзларини оқлашдими?

- Айтиб ўтдим, иккинчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади. Захира орқали ўйинни кучайтиришга уриндик, бироқ самара келтирмади. Агрессив футбол кўрсата олмадик, қанотларимиз ҳам кўнгилдагидек ишламади. 

- Танаффусда футбрлчиларга ўйинни ўзгартириш бўйича кўрсатмалар бердингизми?

- Бугун ўз кучимизни ҳар томонлама исботлаб қўйишимиз мумкин эди. Хулосалар чиқарамиз, камчиликлар устида ишлаймиз. Танаффусда агрессив футбол ўйнашимиз ҳақида тушунтирдим.

- "Машъал" иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришини кутганмидингиз?

- Мағлубиятга учраётган томон ўйинни кучайтиришга интилади. Майдон марказида устунликни бой бермасдан тўп назоратини қўлга олганимизда барчаси бошқача бўларди.



Rating: +6   

Comments

+1   
06 apr 21:45:24
Avaz Bek
22 dagi Usmonalini himoyaga qo'yin janob, o'ng qanot yarim himoyada umuman ko'rinmayabdi, shu bola o'ynasa Andijon 1 kish kamdek.
   
06 apr 23:20:00
Аdik
Андижан мухлислар Зур коил колиш керак. Лекин команда 0 шуни исботи бугун курдим Машаьлда куп вазятлар булди омади келмади.Лекин Андижан бунака вазят булмайди пашти.
   
06 apr 22:16:14
Juraev Zokirjon
Жонажон Андижондан умидларимиз жуда катта.Жаноб Мураббий яхширок харакат килинг.Утган йилги жамоада уйинда бурилиш ясаб юборадиган уйинчилар бор эди.Бу йил нимагадур шундай уйинчилар куринмайпти
   
06 apr 21:49:28
Андижан
Хулоса чикарамиз дедим демак хатоларни билиб ту́грилашга харакат килишади
   
06 apr 21:34:17
Simple Man
Зўр ўйнаб очко йўқотгандан кўра, ёмон ўйнаб ғалаба қозонган яхши
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика