Latest news

17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  13 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  5 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  0 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  10 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  5 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  5 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  15 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12

Александр Хомяков: "Насаф"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман" News

Александр Хомяков: "Насаф"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман"

"Насаф" - "Машъал" (4:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози қатнашди.
- Ҳозир ўйин ҳақида гапиришим ҳам қийин. "Насаф"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Биз уларга қарши ҳеч нарса қила олмадик. Айниқса, ҳимоя чизиғимиз ўта тартибсиз ҳаракат қилди. Хатоларимиз устида ишлашда давом этамиз. Ҳимояда бу қадар хатоларга йўл қўйиш. Билмадим. Ҳозирча аниқ бир нарса деёлмайман.

- Жамоа жорий мавсумда шу кунгача сафар ўйинларда мағлубият нималигини билмай келётган эди...

- Биз "Насаф" кучли  жамоа эканлигини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Уларнинг қай тариқа ҳужум уюштиришини билардик ва шунга тайёр эдик. Биз яхши ҳимояландик. Аммо айрим вазиятларда, асосан якка курашларда биз уларган нисбатан ярим қадам секинроқ ҳаракат қилдик. Насаф сўнгги ҳафтада бир нечта учрашувларда майдонга чиқди ва биз улар иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан чарчаб қолишларини кутгандик. Аммо афсуски, бунинг акси бўлди. Ҳа, биз сафарда очко йиғиш борасида "Локомотив" ва "Пахтакор"дан кейинги поғонада эдик. Аммо ҳар қандай серия ҳам вақти келиб ниҳоясига етади.

- Иккинчи даврада жамоангиз сафида ўзгаришлар кузатиладими?

- Ҳа биз хужум чизиғимизни кучайтириш учун маълум ўзгаришларни амалга ошириш ниятида эдик. Бугунги  ўйиндан кейин  ҳимоя чизиғини ҳам кучайтириш ҳақида ўйлаб кўришга тўғри келади. Тўртта гол бу жуда кўп, жуда...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика