Latest news

20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:40Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 3:1 (Матнли трансляция)  8 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  37 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  4 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Александр Хомяков: "Мухлисларимизни хурсанд қилишни жуда-жуда хоҳлагандик" News

Александр Хомяков: "Мухлисларимизни хурсанд қилишни жуда-жуда хоҳлагандик"

“Навбаҳор” – “Андижон” (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Бургутлар” бош мураббийи Александр Хомяков қатнашди.

-  Ўйин ҳақида фикрларингиз. Сизнингча, учрашув қандай ўтди?

-  Аввало, мухлисларимизга ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Улар бутун ўйин давомида бизни тўхтатмасдан қўллаб-қувватлаб турдилар. Афсуски, бизга мухлисларимизни хурсанд қилиш насиб қилмади. Ҳолбуки, биз уларни хурсанд қилишни жуда-жуда хоҳлагандик. Мағлубиятга учрадик. Аммо биз бошқача хоҳлагандик, кўп нарсаларни режалаштиргандик. Аммо ўйлаган режаларимиз амалга ошмай қолди. Тан оламан, учрашувнинг катта қисмида биз ҳимояга асосий урғуни қаратдик. Қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бироқ бундай вазиятлар камроқ бўлди. Қарши ҳужумда битта яхши имконият бўлганди, фойдалана олмадик. 

-  “Андижон” сафарда икки марта ғалаба қозонди ва яхши таассурот қолдирди. Мезбон сифатида Фарғонада ўйнаяпти. Лекин “Истиқлол” стадионида бундай ҳолатни кўрмаяпмиз. Жамоангиз у ерга мослаша олмаяптими? 

-  Биз рақибга қараб ўйин тактикасини танлаймиз. Фарғонада мезбон сифатида ўйнаётганимизда очиқроқ футбол кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Бу ерда жамоаларнинг кучларини ҳам тўғри қабул қилиш керак, деб ўйлайман. Бунгача “Навбаҳор” ўз уйидаги учта учрашувда йирик ҳисобларда ғалабага эришганди. Бундай рақибларга қарши ҳолатга қараб ўйин тактикасини тузамиз. Ҳужумкор футболни ташкил қилиш доим ҳам самара бермайди. Рақибни кучидан ва яна бошқа жиҳатларидан келиб чиқиб, ўйин ташкил қиламиз. Ўзимизни ҳам кучли ва кучсиз жиҳатларимиз мавжуд. Бугун кучли тарафларимизни ҳисобга олиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Рақибни хато қилишга мажбурлашни кўзлагандик. Аммо бу ҳам унчалик ўхшамади. Бугун ҳам “Навбаҳор”нинг ўйинидан келиб чиққан ҳолда ўйин ташкил қилгандик. Албатта, уйда деворлар ҳам ёрдам беради, деган нақл бор. Баъзида омад ҳам юз ўгирди. Тезроқ ўз майдонимизга қайтиб, ишқибозларимиз кўз ўнгида ўйнашимизни истаяпмиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика