Latest news

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  1 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

Александр Хомяков: "Мавсумни нотекис ўтказмоқдамиз" News

Александр Хомяков: "Мавсумни нотекис ўтказмоқдамиз"

Кеча бўлиб ўтган "Қизилқум" - "Машъал" (2:3) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди ва саволларга жавоб қайтарди.

"Бу ўйин мухлисларга жуда ҳам ёқди. Мен  йигитларни ғалаба билан табриклайман. Улар ўзларини энг ажойиб ўйинини кўрсатди. Ўйиндан олдим билар эдим. Навоий жамоасини мухлислар яхши қўллаб-қўвватлайди ва бизга оғир бўлади. Нафақат ўйинчиларни балки стадионга келиб бизни қўллаган мухлисларни ҳам табриклайман. Ўйиндан қониқдим"

"Мен ўйиндан олдин шогирдларимга айнан шу натижани кўрсат деб айтмайман. Мазмунли ўйин ташкил этса натижа келаверади. Футболдан олдиндан бирон натижани ҳеч ким билмайди. Шу боис биз футбол мухлисимиз"

"Умуман олганда бутун мавсумни нотекис ўтказдик. Бу борада муаммоларимиз бор. Рақибга қараб ўйин ташкил этилмоқда ва футболчилар руҳияти бунга сингиб қолган. "Олмалиқ" ҳам, "Бунйодкор" ва "Қизилқум" ҳам кучли жамоалардир. Ишонаманки жамоамиз кейинги ўйинларда ҳам натижа кўрсата олади. Вазифамиз ўтган йилга нисбатан яхшироқ натижани эгаллаш эди. Кучли бешликка кира олмаслигимиз аниқ бўлди. Иккинчи давра ёмон ўйин кўрсатмадик. Кейинги йилда жуда катта мақсадлар қўйганмиз", - дейди Хомяков.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика