Latest news

08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  1 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  1 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  2 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  3 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  20 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2

Александр Хомяков: "Машъал" ҳамма ҳам қилолмаётган ишни бажарди" News

Александр Хомяков: "Машъал" ҳамма ҳам қилолмаётган ишни бажарди"

"Машъал" бош мураббийи Олий лиганинг 16-тури доирасидаги "Локомотив"га (1:1) қарши кечган учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Натижадан кўнглим тўлди ва бундан хурсандман. Пойтахтдан очко билан қайтиш жуда зўр натижа. Эҳтирослар оғушидаман. "Локомотив"га гол Тошкентда гол урган иккинчи жамоамиз. Биринчи бўлиб "Насаф" буни уддалаганди, энди эса "Машъал". Биз нафақат гол урдик, балки бир очко олишга ҳам эришдик. Жамоам бугун яхши ўйин кўрсатди. "Локо"га қарши ҳужумда ўйнашдан қўрқмадик ва бу учун муносиб тарзда тақдирландик. Бугун яна голлар уришимиз ҳам мумкин.

Жорий мавсум анча қизиқарли ўтмоқда. Бир иккита ўйинда очко йўқотадиган бўлсанг, унда турнир жадвалида пастга қулайсан. Аксинча бўлса тепага чиқиб кетасан. Чемпионат анча қизиқарли ва кескин курашларга бой кечмоқда. Умид қиламанки, чемпионат охирига қадар темп шу қадар юқори бўлади. Яна асосийси, чиройли голлар ҳам кўп бўлади.

Бизнинг футболчилар ҳар доим ҳам чалқанча услубда тўп тепишмайди. Баъзан футболчилар ўзларига буни эп билишади ва бугун бу ўхшади. Бу голда нафақат Абдуллоҳни ижросини, балки Камоловнинг қанотдан оширган ажойиб узатмасини инобатга олиш лозим.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика