Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Александр Хомяков: "Ким кўпроқ ҳужум қилса ўша кўп ғалаба қозонадими? "Лестер"га қаранг!" News

Александр Хомяков: "Ким кўпроқ ҳужум қилса ўша кўп ғалаба қозонадими? "Лестер"га қаранг!"

"Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Деярли икки ойдан бери ғалаба қозона олмаётгандик. Хаттоки мавсумолди йиғинлар пайтида ҳам. Йигитларга бунинг учун раҳмат айтмоқчиман. Умид қиламанки, бу давомли бўлади. Ўйлаган режаларимиз амалга ошганидан хурсандман.

Ўйинни ташкил қилишда муаммоларимиз бор. Характер кўрсатган йигитларга раҳмат. Футболчиларимизни, мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.

Ўз майдонимизда ўйнаганимиз учун ҳам кўпроқ ҳужум қилишимиз лозим эди. "Бунёдкор"га қарши ўйинда эса ҳимоявий ўйин кўрсатгандик. Ўша ўйинда асосий мақсадимиз - мағлубиятга учрамаслик эди.

Ким кўпроқ ҳужум қилса ўша кўп ғалаба қозонадими? Англияда "Лестер" кўп ҳужум қилмоқда деб ўйлайсизми? Лекин, жамоа турнир пешқадами бўлиб турибди. Шунинг учун, тўп билан муомала қилишда устунлик қилиш ғалабани кафолатлайди демаган бўлардим.

Келажакда яна ҳужумкор футбол кўрсатамиз", - дея ўз фикрларини якунлади Хомяков.

"Машъал" матбуот ҳизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика