Latest news

07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  1 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45

Александр Хомяков: "Жамоам дурангга муносиб эди" News

Александр Хомяков: "Жамоам дурангга муносиб эди"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бир сўз билан айтганда жамоам дурангга муносиб эди. Йигитлар бор кучларини сарфлашди. Вазиятлар яратишди. Афсуски, пенальтидан фойдалана олганимиз йўқ. Ўз ҳисобимизга бир очко бўлса ҳам қўшиб олишни чин дилдан истагандик. Футболчилар берилган режани аниқ бажаришди ва ўз ишларига яхши ёндошишди",- дейди Александр Хомяков.

- Иккинчи бўлимда "Машъал"да кўплаб қулай имкониятлар юзага келганига қарамасдан фойдалана олмади. Бу омадсизликми ёки футболчилардаги маҳоратнинг камлиги?

- Ўзингиз айтганингиздек вазиятлар бизда кўп бўлди, дея оламан. Фақатгина реализация етишмади. Ҳужум чизиғи вакиллари ёмон ўйнашгани йўқ. Қаердадир биз фойдаланишимиз шарт бўлган вазиятларни қўлдан бой бердик. Айрим ҳолатларда маҳорат камлик қилган бўлиши мумкин. "Насаф" билан баҳсда "Пахтакор" дарвоза тўсини голдан қутқарганди. Биз билан ҳам шундай ҳолат содир бўлди. Иккита учрашувда бир ҳил ҳолатлар рўй беряпти. Кўп куч сарфладик. Бироқ камлик қилди. 

- "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйиндан сўнг "Пахтакор" мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказганини айтганди. Улар ҳам худди бугунгидек иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилишганди. Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай?

- "Пахтакор" ўз услубидан келиб чиқиб бизга ўйин тизгинини ушлашга қўйиб бермади. Футболчиларга рақиб ўз ўйинини кўрсатишига йўл қўймаслигимизни айтгандим. Лекин ҳозир қайнаб турган мия билан мазкур мавзуда гапириш қийин. 

- Жамоада пенальтини амалга оширадиган аниқ бир футболчи танлаб олинганми?

- Бизда Ҳумоюн Муртазоев бор эди. Бугунги ўйиндаги вазиятда пенальтини ким тепиши борасида аниқ танлаб олинган футболчи йўқ эди, десам муболаға бўлмайди. Шаҳзод Шаймонов пенальтиларни яхши тепади. У амалга ошириши эҳтимоли мавжуд эди. Лекин Самуэль йигитларга ўзига ишоаётганлигини айтган. Натижада зарбани ушбу футболчи йўллади. Бор гап шу.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика