Latest news

02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  1 02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  6 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  13 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  0 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  2 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  22 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  10 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  3 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  1 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0 18:58"Реал" ва "Интер" Ҳусановни сафига қўшиб олишни истаган. Фабрицио Романо тафсилотлар билан бўлишди  14

Александр Хомяков: "Ҳужум яхши ҳимоядан бошланади" News

Александр Хомяков: "Ҳужум яхши ҳимоядан бошланади"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.
"Биринчи ўринда ҳамма мухлисларимизни яқинлашиб келаётган  байрам билан табриклайман.  Байрамни яхши кайфиятда кутиб олиш учун ҳисса қўшганимиздан мамнунман.  

Жуда ҳам асабий ўйин бўлиб ўтди. Мен бугунги натижадан хурсандман. Йирик ҳисоб бўлмаслигини кутган эди.  Биз иккинчи бўлим давомида ўн киши бўлиб ўйнашга  мажбур бўлдик. Шу ҳисобни сақлаб қолиш учун яхши ҳимояландик деб ўйлайман. Бекорга айтишмайдию ҳужум яхши ҳимоядан бошланади. Бугунги натижа учун йигитларга раҳмат айтаман. Яхши ўйин кўрсатдик. Футболчилар асабий руҳда ўтган учрашувда жангавор ўйин кўрсатди"

"Мамазулумовни олганлигим сабаби бу тактик ўзгариш эди. Мамазуломов тушганда бир 11 киши бўлиб ўйнадик. Шундан кейин биз бир киши кам бўлиб қолдик ва бу вақтда ҳимояланишга мажбур эдик. Бизга кўпроқ ҳужум эмас ҳимоячи керак эди. Қўзибоев ишончлироқ ўйнаб турган эди. Ундан ташқари унда юқоридан келган тўп учун курашиш имконияти юқори эди"

"Оралиқда жуда катта танаффус бор. Биз бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.  2 сентабрдан бошлаб Янгиерда йиғинни бошлаймиз. Ундан ташқари шу йиғин давомида битта назорат учрашувини ҳам ўтказамиз" , - дейди Александр Хомяков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика