Latest news

14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  1 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  5 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  3 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  18 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  12

Александр Хомяков: "Ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик. Кетма-кет мағлубиятлар ёмон таъсир ўтказмоқда" News

Александр Хомяков: "Ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик. Кетма-кет мағлубиятлар ёмон таъсир ўтказмоқда"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

- Барчани ўзингиз кўрдингиз. Жуда аламли ўйин бўлди, ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик ва режа қилган ўйинимизни умуман намойиш эта олмадик. Иккинчи бўлимда бироз жонландик. Иккинчи бўлим аввалида гол ўтказиб юбордик, кейин ҳисобни тенглаштирдик, лекин ҳатто дуранг натижани ушлаб қола олмадик. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ҳозир бир нима дейиш қийин.

- "Андижон" иккинчи даврада 5 маротаба мағлубиятга учраши. Мағлубиятлар сони жуда кўпайиб кетмадими?

- Тўппа-тўғри. Бу жуда ёмон натижа. Нима дейишни ҳам билмайман, тўғриси. Буни қандай тўғрилаш йўлини биларсиз балки? Ўзингиз ёрдам бериб юбора олмайсизми? "Локомотив" бугун биздан яхшироқ ўйнадими? Нима деб ўйлайсиз?

- Жамоа ғалаба қозондими демак, яхши ўйнаган.

- Тўғри, ғолиблар муҳокама қилинмайди. Жуда ёмон ўйнамоқдамиз. Биз ҳаракат қилмоқдамиз, аммо бир нима етишмаяпти. Бу саволга жавоб топа олмаяпман, тўғриси.

- Натижа қачон яхшиланади?

- Яхши савол. Билмадим, натижа қачон келишини. Ҳар бир ўйинга максимал тайёргарлик кўряпмиз, аммо омадимиз келмаяпти.

- Жамоадаги ички муҳит яхшими?

- Ҳаммаси жойида. Бу масалада ҳеч қандай муаммо йўқ. Машғулотларда барчаси ўҳшамоқда, аммо ўйин вақтида умуман бошқача футбол намойиш этяпмиз.

- Кеча "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан, учрашувдан кейинги матбуот анжуманида фақатгина финални кутиб яшаётганини айтди. Балки "Андижон" ҳам финал ҳақида жуда кўп ўйлаб юбораётгандир ва шу сабабли Суперлигадаги натижалар ёмонлашиб кетгандир?

- Бундай мухлислар билан бирга ўйинни ташлаб қўйишнинг иложи йўқ. Ҳар бир учрашувга максимал тайёргарлик кўряпмиз. Кетма-кет мағлубиятлар ҳам ёмон таъсир ўтказмоқда. Ҳар бир учрашувга Кубок баҳсидек ёндашиш кераклигини таъкидлаяпман, аммо бу ҳозирча иш бермаяпти.



Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика