Latest news

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  13 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  429 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Александр Хомяков: "Чемпионни мағлуб этиш ўзгача ҳиссиётлар тақдим этади" News

Александр Хомяков: "Чемпионни мағлуб этиш ўзгача ҳиссиётлар тақдим этади"

"Андижон" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйинидан сўнг мезбон жамоа устози Александр Хомяков иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Александр Хомяков: "Жамоамиз ютса, шаҳар гуллаб-яшнайди, мағлуб бўлсак эса акси... Ҳаммани табриклайман. Мухлислар зўр қўллаб-қувватлашди, йигитлар бор кучини ишга солишди, омад биз томонда бўлди, посбонимиз бир нечта вазиятда жамоани қутқарди ва Рубиннинг фантастик голи..."

- 81-дақиқада учта ўзгариш бўлди ва бир неча дақиқа ўтиб ҳисоб очилди, шундай тактика тузганмидингиз?

- Йўқ. Ўйиндан олдин турли вазиятларда қайндай реакция қилишни ўйлаб кўрамиз. Баҳс охирида бироз чарчоқ сезилди, шу сабаб ўзгариш амалга оширдик. Зарур эди. "Навбаҳор" билан учрашувдаги каби ўйин охирида кучлироқ ҳаракат қилишни режа қилгандик.

- Хебай жамоада қоладими?

- Рубин Хебайнинг "Андижон" билан яна бир йиллик шартномаси бор. Келаси мавсум режалари ҳақида ўйламаяпмиз. Олдинда яна 4та баҳс бор. Асосий вазифамиз - иложи борича жадвалда юқори ўринни эгаллаш. Режалар бўйича раҳбарлар, ҳомиялар билан суҳбатлашишимиз керак. Келаси йил Андижонда клубнинг 60 йиллиги нишонланар экан.

- "Андижон" етакчилар учун "қўрқинчил туш"га айланяпти...

- Бундан жуда хурсандман. Чемпионни мағлуб этиш ўзгача ҳиссиётлар тақдим этади, келинг уни нишонлаймиз.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика