Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  4 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Александр Хомяков: "Бугун ҳеч нарсани уддалай олмадик" News

Александр Хомяков: "Бугун ҳеч нарсани уддалай олмадик"

"Машъал" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди ва саволларга жавоб қайтарди.


"Бугун ҳеч нарсани уддалай олмадик. Ҳужумларимизда фаоллик ва тажовузкорлик етишмади. Шу боис олдинги чизиқда ҳеч нарса қила олмадик. Жамоамизда ўзи бутун учрашув давомида бир, иккита имконият бўлди. Шунга қарамай дарвозамиз дахлсизлигини ҳам сақлаб қолдик. Биз ўзи биринчи марта дарвозамизни сақлаб қолдик. Олдинги барча учрашувларда гол ўтказиб қўйган эдик. Ҳар доим майдонимизда биринчи 30 дақиқаликда гол ўтказдик. Кўрсатган ўйинимиз борасида бирон фикр айтишим ҳам қийин" , - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди Александр Хомяков.

"Ҳар доим нима учун бундай вазиятлардан чиқиб кета олмаётганимизни ўйламоқдамиз. Бу натижалардан сўнг турнир жадвалида кўтарилишимиз ҳам қийин бўлмоқда. "Қўқон-1912" ва бугунги бўлган ўйин бир хил кўриниш олди. Ягона фарқи Қўқондаги ўйинда ҳужумга интилиш истаги кўп эди. Бугун буни кўрмадим"

"Мирзоҳид Ғофуров Қўқондаги учрашувда жароҳат олган эди. Биз ҳам Мирзоҳидни тезкор жароҳатдан қутилишини истамоқдамиз. "Бухоро" билан ўйинга ҳали бир ҳафта бор ва бу ўйин ҳақида ўйиндан сўнг айтишим мумкин. Бухорода кучли хохиш билан ҳужумда ўйнаймиз. Қарши ҳужумда охирги нуқтани ҳужумчи қўяди. Зоҳир бу йилга қараганда ўтган йили яхшироқ ўйин кўрсатган эди. У ҳам жуда узоқ муддатдан буён майдонни голсиз тарк этмоқда", - деди Хомяков.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика