Александр Хомяков: “Бугун байрам... ”
30 aug 23:26
News
Александр Хомяков: “Бугун байрам... ”
Ўйин ҳақида
- Финал йўлланмаси бу жуда ёқимли ҳолат. Клуб вакиллари, раҳбарият, жамоа аъзолари ва қадрдон мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун бизда байрамона кайфият. Шу боис ўйин ҳақида унчалик ҳам кўп гапирмоқчи эмасман. Йигитлар уддалашди, албатта ташаккур айтаман. Биз жамоа билан тарихий натижа қайд эта олдик.
- Жамоангиз ниманинг эвазига ғолиб бўлди? Шунингдек, рақиб жамоанинг ўйинига ҳам баҳо берсангиз?
- Рақиблар жуда яхши ўйнашди. Уларда ишонч жуда юқори эди. Биласизми, “Сурхон”да бугун йирик ҳисобда ғалаба қозониб, финалга чиқиш иштиёқи сезилди. Бироқ, бу футбол. Биз яккакурашларда яхши ишладик, узун узатмаларда фаоллик кўрсатдик. Шунингдек, ҳимояда ҳам яхши турдик. Рақиблар дарвозамизга ўйиндан ташқари ҳолатда гол киритишди. Биз умумий жамоавий аҳиллик эвазига ғолиб чиқдик.
- Бектемир Абдуманнонов иккинчи даврада унчалик ҳам ёрқин ўйнамаяпти. Бугун захирага олинганида норозилик намойиш этди. Бу ҳақида фикрингиз?
- Жамоамизда руҳий кризис кўзга ташланаяпти. Битта Бектемирнинг ўзида шундай вазият эмас. Суперлигада кетма-кет 4 та ўйинда мағлуб бўлдик. Бу албатта жамоага таъсир кўрсатади. Бугунги ғалабамиз олдиндаги ўйинлардаги ижобий натижалар учун мотивация ва ишонч кайфиятини юзага келтиришидан умид қиламиз.
Comments