Александр Хомяков: "Бу йил учун "Андижон"га "4" баҳо қўяман"
01 dec 2023 18:15
News
Александр Хомяков: "Бу йил учун "Андижон"га "4" баҳо қўяман"
Ўйин ҳақида
- Йигитлар ҳаракат қилишди, вазиятимиздан фойдаландик ва гол урдик. Ғалабага сабаб бўлган фактор биз учун ишонч эди. Мавсум якунига етди, қаердадир омадли бўлдик, яна бошқа жойларда шу фактор бизга панд берди. Қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдормиз. Бизнинг мухлислар қандай кучга эга эканини барча яхши билади. Жамоада ишлаган ҳар бир ходим ва мутахассисларга ҳам раҳмат айтаман.
- Сиз жамоанинг мавсумни еттинчи поғонада тугатганидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Натижаларимиздан қайсидир маънода кўнглим тўлди. Ўзимизга баҳо бера олмаймиз, бу хулосани ташқаридан кўрган киши бериши мумкин. Ўзимга қолса мавсум учун "4" баҳо қўярдим, хатоларимиз бўлди. Лекин ёмон мавсум ўтказмадик деб ўйлайман. Навбатдаги мавсумга янада кучлироқ тайёргарлик кўрамиз.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments