Latest news

21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  1 21:16Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналадиган учрашув учун таркиблар аниқ!   4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  1 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   17 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  6 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  26 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  11 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  8

Александр Хомяков: "Бу ғалаба мухлисларимизники" News

Александр Хомяков: "Бу ғалаба мухлисларимизники"

"Машъал" - "Нефтчи" (2:1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Мана тўрт ойдан сўнг ўз майдонимизда ғалаба қозондик.  Жуда ҳам оғир учрашувни муваффақиятли якунладик.  Бизни жамоани чин дилдан ардоқловчи мухлисларимиз бор.  Бу ғалаба фақат уларники.  Биз учун бугун орқага йўл йўқ эди.  Ўйин яхши қовишмаган бўлса ҳам,  ғалаба қозондик.  Натижа учун ўйнадик.  Барча футболчи яхши ўйнади.  Футболчииларимиз охиригача чидаб берди.  Доимдек биринчи бўлиб гол қўйиб юбордик.  Шунга қарамайда ғалаба қозонишни уддаладик.  Биринчи бўлим охирида киритган голимиз жуда катта ёрдам берди.  Иккинчи бўлим бошланиши билан урилган гол эса бизга жуда катта ишонч бағишлади" ,  - дейди Александр Хомяков.

"Ҳумоюн Муртозаев яхши ўйин кўрсатмоқда.  6 та гол урди ва ўйинидан роҳат олмоқда.  Янги қирралар очилмоқда.  Зоҳир эса жароҳатдан сўнг энди ўз спорт формасига қайтмоқда.  Ҳеч бир ҳужумчи голсиз сериядан хурсанд бўлмайди.  Шерзод Файзиев борасида айтдиган бўлсам бизда умуман асосий таркиб ёки захира деган жамоа бўлмайди.  Ҳозир у майдонга туша олмаяпди.  Мен унга ишонаман ва у ҳали ўз сўзини айтади.  Ҳамма футболчини майдонга тушиш ва исботлаш вақти бўлади.  Аббос Шодмонов ва Мирзоҳид Ғофурони захирага олишимни уларни ўзлари сўради.  Ҳар иккиси жуда кўп юкламалар олган эди.  Тўрт кун олдин бўлган учрашувда ҳам тўлиқ ўйнаган ва ҳали тикланиб ола олмади.  Шу сабабга кўра ҳам захирага олдим.  Комилов ҳам жароҳатдан қайтди.  Агар бугун хато қилган бўлса буни қайтадан кўрганда албатта ўзи ҳам тушиниб олади.  Биринчи даврада шусиз ҳам бир ҳимоячимиз сафга қайтса,  иккинчиси сафдан чиқиб турар эди.  Ҳозир танлаш имконият борлиги бу яхшидир".

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика