Latest news

13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  2 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  0 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  0 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  3 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  1 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  4 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  5 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  10

Александр Хомяков: "Бир нечта позицияни кучайтирамиз" News

Александр Хомяков: "Бир нечта позицияни кучайтирамиз"

Бугун "Андижон" "Андижон"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Баҳсда андижонликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Учрашувдан сўнг "Андижон" устози Александр Хомяковни суҳбатга тортдик.

- Яна "Андижон"дасиз. Ўзингизни қандай ҳис этяпсиз?

- Яна иш жойимга қайтдим. Жамоада ўзгаришларга қўл уриляпти. Икки сўз билан айтганда, бахтлиман. 

- "Андижон"га қайтганингизда қандайдир ўзгаришни сездингизми?

- Асосий вазифамиз жамоа ўзагини сақлаб қолиш эди. Янги мавсумда Суперлигада ўйнаймиз. Бир нечта позицияни кучайтирамиз. Тез орада янги номларни билиб оласиз. 

- "Андижон"нинг янги мавсум учун мақсади?

- Ҳозирча режаларни раҳбарият билан муҳокама қилмадик. Қайси ҳудудда эканлигимиз ва қандай мухлисларимиз борлигини биласиз. Уларни натижа билан хурсанд қилишга уринамиз.

- Жамоа Про лигада чемпион бўлди, мухлислар кўп нарсани кутади...

- Буни яхши тушуниб турибмиз. Масъулиятни ҳис қилиб турибмиз. Режа бўйича иш юритамиз.

- Янги футболчилар ҳақида нима дея оласиз?

- Тез орада айрим позицияларни кучайтирамиз. Умуман олганда, жамоа ўзагини сақлаб қолиш ниятимиз бор. 

- "Андижон"нинг бошқа жамоалар билан трансферларини солиштирсак, ҳолат қанақа?

- Раҳбарият ва мураббийлар алмашди. Секин-аста ҳаммаси жой жойига тушади. 

- Бугунги баҳс борасида нима дейсиз?

- Аномал совуқ бўлганига қарамасдан, курашларга бой баҳс бўлди. Майдон ўйин ўтказиш учун жуда яхши ҳолатда эди. Бу учун "Чиғатой" майдони ходимларига раҳмат. Шаҳарда 2-3 та стадион қордан тозаланган, шунинг учун уларни эътироф этиш керак. Баҳсда жароҳатлар бўлмади, бу эса хурсанд қилди.

- "Андижон" Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказади. Легионерлар келиб қўшиладими?

- Сиз ҳаммасини биласиз (кулади). Ҳа, бир нечта легионерларни жалб қиламиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика