Latest news

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  0 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  2 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  14 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Александр Хомяков: "Балки мени қўйиб юборарсизлар. Биз ғалабани нишонлай қолайлик" News

Александр Хомяков: "Балки мени қўйиб юборарсизлар. Биз ғалабани нишонлай қолайлик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандман. Бунга ортиқча таъриф шарт эмас. Ўйин мен кутгандек ривож олди, яхшиямки футболчиларимиз характер намойиш этишди. Барча режаларимиз амалга ошди дея олмайман, аммо футболчиларим олдида шляпамни ечаман. Йигитлар жасорат кўрсатишди. Барчани ғалаба билан табриклайман", - дея фикр билдирди Александр Хомяков бугунги баҳс ҳақида.

- "Андижон" ўз тарихида илк маротаба сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди. Бироқ жамоанинг ҳимоя чизиғида муаммолар кузатилаётгандек. "Машъал"га қарши кечган ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам жамоа суст ўйин намойиш этган эди..

- Айрим бир вазиятларда жамоам оқсамоқда. Биз ўйин давомида етакчилик қилишни режалаштирмаган эдик. Биз ўзимизга мос ўйин ритмини ушлай олишимиз керак. Бизга керакли ўйин ритми рақибга ноқулайликлар туғдиради. Биз кўпроқ ҳимояга таяниб, қарши ҳужумларда ўз имкониятларимизни излаймиз. Табиийки, барчаси биз кутганидан аъло даражада чиқмади. Бугун ҳужумда яхши ўйнадик, жами учта гол урдик ва иккитаси стандарт вазиятдан. Муаммолар бор, аммо бугун уларни бартараф эта олдик, деб ўйлайман.

- "Пахтакор" майдонига сафар қилаётган жамоалар кўпинча ҳимоявий услубни танлашади. Бугун "Андижон" ҳимояга таянган ҳолда учта гол уришга мувофиқ бўлди. Бунга сабаб, сиз жамоадаги футболчиларнинг имкониятларидан максимал фойдаланаётганингизни ёки бунга бошқа бир сабаб борми?

- Биз ўйин бошиданоқ паст блок қўлласак, қийналиб қолишимиз аниқ эди. Шу сабабли дастлабки 15 дақиқада сал юқорироқда ҳаракатландик ва агрессивроқ ўйнашга интилдик. Табиийки, имкониятларимиз тўлиқ ўйин давомида бундай ўйнашга етмайди. Айрим бир вазиятларда рақиб бизни ҳимояланишга мажбур қилди. Таянч ярим ҳимоячиларимизнинг майдондаги ҳаракатларидан келиб чиқиб, уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашни бошладик. Катта сир йўқ, барчаси мантиқий ва оддий.

- "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг жамоангиз мавсумда илк маротаба ғалаба қозонганига қарамай, ўйин сифатидан умуман қониқмадим деган эдингиз. "Андижон" бугун ҳам ғалаба қозонди. Бугунги учрашувда ўйин сифати "Машъал"га қарши кечган ўйиндан яхшироқ бўлдими? Жамоангиз намойиш этаётган ўйин бироз бўлса ҳам яхшиландими?

- Қизиқ савол. Бош мураббий сифатида менда икки хил таассурот уйғонмоқда. Бир томондан натижа муҳим, айниқса мураббийга, бошқа томондан эса, футбол мухлислар учун ва мухлисларга чиройли ўйин керак. Агар мухлисларга натижа керак бўлганида, улар 90-дақиқада стадионга келиб, натижани билиб олишар эди. Жамоамиз қурилишда давом этмоқда. Олдинда бизни Чемпионлар лигаси кутиб турибди. Бош мураббий сифатида мен тезроқ кучайишимизни истайман. Умуман олганда, жамоамиз секин-асталик билан шаклланиб бормоқда. Ёш бола ҳам дарров юриб кетмайди-ку. Болакай дастлаб ота-онасининг ортидан эмаклайди, кейин эса қадам ташлашни ўрганади. Бизда ҳам шундай ҳолат. Барчаси секинлик билан бўлади. Ўйин сифати яхшиланиши керак, аммо натижа ҳам жуда зарур. Балки мени қўйиб юбора оласизлар. Биз ғалабани нишонлай қолайлик. Қуйинглар дейишади-ку(кулади).



Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика