Latest news

09:25"Қизилқум"нинг 2024 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   0 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  5 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  1 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  4 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1

Александр Хомяков: "Андижон"га олтита гол урамиз деб ўйламагандик" News

Александр Хомяков: "Андижон"га олтита гол урамиз деб ўйламагандик"

"Машъал" - "Андижон" (6:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Александр Хомяков иштирок этди.
"Бугун олтита гол урамиз деб ўйламагандим. Аммо ғалабага ишонгандик. Йигитларнинг профессионаллиги ва характерига раҳмат. Ўтган турдаги йирик мағлубиятдан сўнг дарҳол ўзларига келиб олишди. Рақибни яхши ўрганиб чиққандик. Қарши ҳужумларга тайёр эдик. Футболчиларим дастлаб гол ўтказиб юборган бўлсак ҳам чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этиб Муборак халқига йирик ғалабани келтирди", - дейди Хомяков.

"Ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бизда ортга йўл йўқ эди. Шу боис йигитларим бор кучилари билан ўйнашди. Абдумўминовни олдинда турган қийин ўйинларга асрашга қарор қилдим. Зафар Тўраев икки ўйинда тушмаганди. Унга имкон бердим, у кутилган ўйинни кўрсатди. Зоҳир Қўзибоевни ҳисоб йирик бўлганидан сўнг алмаштирдим. Бугунги ғалабадан ҳаволаниб кетмаймиз ва "Пахтакор"га қарши тайёргарлик кўрамиз. Бироқ захира ўриндиғимиз узун эмас".

"Качур бизда йиғинда бўлиб "Навбаҳор"га ўтиб кетди. Ўтган турда тўртта гол урди, бундан хурсандман. Бироқ ҳар бир футболчининг ўз жамоаси бўлади. Биз ёзда камерунлик футболчини олиб қолишни кўзлаб Качурга рухсат бергандик", - дейди Александр Хомяков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика