Latest news

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  2 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Александр Хомяков "Андижон"га қарши ўйиндан кейин: "VAR - ажойиб!" News

Александр Хомяков "Андижон"га қарши ўйиндан кейин: "VAR - ажойиб!"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.





"Қизиқарли ўйин бўлди. "Андижон" собиқ клубим бўлгани учун бугун ютишни ҳам, ютмасликни хоҳламадим (кулади). Йўқ барибир менимча кўпроқ ютишни истадим. Шундай асабий ўйин бўлишини тахмин қилгандик. Бугун сифатли футбол кўрмадик, асосий урғу узун пасларга ва курашларга қаратилди. Ким мана шу курашларга дош берса ўша ғолиб бўларди. Афсуски...биринчи таймда иккита ёмон бўлмаган вазият яратдик. Аммо бу етмади ва жанговар дуранг бўлди, сизларни ранжитмаслик учун дуранг бўлди (кулади). Журналистларни бир очко билан табриклайман", - дейди Александр Хомяков.

- Натижадан қониқдингизми?

- "Балиқ йўғида, қисқичбақа ҳам балиқ" дейишадику. Сафарда дуранг, айниқса менга ёқиб қолган Андижон шаҳрида дуранг ўйнаш ёқимли.

- Янги "Андижон" клуби сизга ёқдими?

- Албатта, ўзгаришлар бўлаётгани кўринмоқда. Клуб тепасига жиддий инсонлар келишгани қувонтиради. Улар интилишмоқда. Ривожланишни тилайман. Шундай мухлисларга эга шаҳарда мана шундай кучли жамоа бўлиши шарт.

- VAR ҳақида нима дейсиз?

- Ажойиб! Фақат мен бу ўйин якунланмайди деб ўйладим (кулади). Қолган барчаси ажойиб! Сабаби баҳсли вазиятларда бу ёрдам беради. Мухлислар босими остида ҳакам хатога йўл қўйиши мумкин.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика