Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  25 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик" News

Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик"

Суперлига 7-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Андижон" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Жамоа ёмон ўйнади дейолмайман. Биз эътибор қаратган вазифаларимизни бажардик. Тўпни яхши бошқардик, ўйинда устунликка эришдик, вазиятлар яратдик. Рақибнинг дастлабки дақиқалардаги ўйинини ҳисобга олмасак, биз ўйинни назорат қилдик. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо якун етишмади.

Бурчак тўпидан сўнг тўп ўтказиб юбордик. Аламли мағлубиятга учрадик. Жамоага эътирозим йўқ.

— Бугун Ускокович ўйнамади. У сўнгги вақтлар стандартлардан кўплаб голлар урди. Бугун унинг захирада қолдирилгани ротация билан боғлиқми?

— Кетма-кет учта ўйин, оғир юклама. Олдинда ҳам иккита қийин ўйин бор. Шу сабаб унга тикланиб олиш учун имкон бердик. Ҳозирда ротация қилиш учун захирада ўйинчилар бор. Умуман олганда, бугунги ўйинни яхши ўтказдик.



— "Пахтакор" мағлуб этилганидан сўнг жамоа иккита кетма-кет мағлубиятга учради. Жамоа яхши ўйнамоқда, аммо натижага келганда нимадир ўхшамаяпти.

— Осон очколар бераётганимиз ёқмаяпти. Бу ўйинда ҳам "Сўғдиёна" натижага эришиш учун барчасини қилди. Биз вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика