Latest news

12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  1 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  2 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  1 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  7 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  7 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0

Александр Волков: "Кейинги босқичга чиқмоқчимиз" News

Александр Волков: "Кейинги босқичга чиқмоқчимиз"

Эртанги "Бунёдкор" - "Ал Ҳилол" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Волков ва ярим ҳимоячи Олег Зотеев иштирок этишди.
"Кураш давом этмоқда. Бундан буён фақат қийин бўлаверади. Сабаби кичик хато жуда қимматга тушади. Бу босқичдан ҳам муваффақиятли ўтмоқчимиз", - деб гап бошлади Александр Волков.

"Биз учун қаерда ўйнашнинг деярли фарқи йўқ. Ўзи шундоғам фақат сафарда ўйнаяпмиз. Қатарда, Бухорода, "Пахтакор"да ва "Жар"да. Шу боис бизга унча фарқи йўқ".

"Ўтган сафар матбуот анжуманига Олег Зотеев келганди ва ғолиб бўлгандик. У бугун ҳам келди. Иримга ишонмайман. Шунчаки, жамоадаги энг ҳазилкаш футболчи - Зотеев. Шунга уни яна бир бор матбуот анжуманига олиб келдик".

"Акмал Шораҳмедовнинг легионерлар ҳақидаги фикрларини қўллаб-қувватлаймиз. Олдинлари "Бунёдкор"ни ОЧЛда асосан легионерлар кейинги босқичга олиб чиқишарди. Ҳозир эса асосий босим маҳаллий йигитларга тушмоқда".

"Эртага Симоненко дисквалификация туфайли ўйнай олмайди. Уни ўрнини Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров эгаллаши мумкин. Шу сабабли бу катта йўқотиш эмас. Фақат ярим ҳимояда кичик муаммолар бор. Баъзи футболчиларимиз касал".

"Гуруҳдан бир амаллаб чиқдик. Энди икки ўйинда бор кучимиз билан ўйнаш талаб қилинади. "Ал Ҳилол" кучли клуб бироқ, ютишга ҳаракат қиламиз", - дейди Олег Зотеев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика